Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech
  • Янгиликлар
  • «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Эски Жува деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Eski Juva dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 31 март куни соат 12.00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Бозор майдони-28 Эл.почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru.

Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
5. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
6. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи.
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
8. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
9. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
10. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
12. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
13. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш. Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида
28 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-244-35-92, 71-244-18-01.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 3 март Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 28 март.
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.

 

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech