• Компания ҳақида
  • Бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар

Жамият фаолиятининг рўйхати

1. Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акционерлари ва мехнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.

2. Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

  • Қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотлари ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;
  • Кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ –овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шаҳобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари) дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди – соттисини амалга ошириш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
  • хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
  • озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
  • четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
  • тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
  • жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид килиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;
  • савдо – харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
  • умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
  • жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
  • пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сартарошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;
  • ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
  • томошалар, шоу ўйинлари, лотериялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;
  • бинолар ва уйларни қуриш, эгаллаш, ташкил этиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа асосларда ижарага бериш, шунингдек улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо уйлари, ярмаркалар, киосклар, лотоклар, савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил этиш;
  • қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юргизиш-тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, хизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;
  • риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
  • стационар ва кўчма авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳар-хил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналарининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;
  • бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;
  • Қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ва ташкил этиш.

3. Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.

4. Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.

5. Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.

 

«Ижроия орган»

 

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

ek miniuzinfocom

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2019 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...