• Компания ҳақида
  • Тарих

Эски-жува бозорининг тарихи

Эски жува Себзор дахасининг кадимий махалларидан бири бўлган. Охунгузар, Жанггох, Пуштихаммом, Тинчоб махаллалари ва бозор билан чегарадош бўлган. Унга шахарнинг Тахтапул, Зарқайнар, Қорасарой каби асосий кўчалари келиб туташган. Шунингдек хозирги Махсидузлик кўчасида махала хунармандларининг асосий кисми жойлашган бўлиб, савдо-сотиқ қайнаган жойлардан бири хисобланган. Табиийки, вақтлар ўтиб бу қадимий махалла хам марказий бозорнинг бир қисми ва кейинчалик бозорнинг асосини ташкил қилиб, Эски Жува номи билан атала бошланган.

Кадимшунос олима В.А.Булатова эса таниқли олима О.Смирнова асарларида «Эски» - сўзи сугд тилида баланд деган маънони англатишини учратиб қолганини ёзади. Бу термин қадимий Тошкентга жуда мос деган хулосага келиб, Эски жува «баланд бозор» дегани дейди ва исботи тариқасида «Тошкент» етти сой ва етти тепаликдан қад кўтарган деган афсонани келтиради. Профессор Х.Х.Хасанов «Эски жува» махалла номи, харбий аслахалар (жува) омбори (жувахона) бўлганидан бу жой шундай ном олган деб ҳисоблаган.

«Эски жува бозори» очик акциядорлик жамияти «Эски жува бозори» очик акциядорлик жамияти кўринишида 1996 йил апрел ойида ташкил этилган бўлиб, унинг устав жамғармаси 324800.0 минг.сўм миқдорида белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2009 йил 27 мартда ўтказилган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида жамият устав фондини ошириш хақида қарор қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, жамиятнинг Устав жамгармаси 2 200 000,0 минг.сўм.(Бир дона акциянинг номинал қиймати 1000 сум.) миқдорида белгиланди.

 

“Ижроия орган”

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

ek miniuzinfocom

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2019 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...