• Янгиликлар
  • «Эски жува деҳқон бозори» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига.

«Эски жува деҳқон бозори» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига.

«Эски жува деҳқон бозори» АЖ Кузатув  кенгаши 2020 йил 19 майда  соат 12-00 да акциядорларнинг навбатдаги  умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий мажлис жамиятнинг  маъмурий биносида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахар, Шайхонтохур  тумани, Бозор майдони, 28 уй.

Эл.почта  манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамият веб сайти: www. eskijuva-bozori.uz    
Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил  19 майда  соат 11-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: + 71   244-18-01, + 71  242-34-88.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3.  Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4.  Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7.   Жамиятнинг директорини сайлаш.
8.   Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9.   Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
12.  Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг  “Умумий йиғилиши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг  “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг 2020  йил  фаолияти учун жамият Аудиторини  тасдиқлаш ва унга тўланадиган  ҳақининг энг кўп миқдори  чегарасини белгилаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2020 йил  27 апрел холатига, умумий йиғилишда  иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати  2020 йил  13 май  холатига тузилади.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2020 йил 11 майдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.


“Кузатув  кенгаши”.

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

ek miniuzinfocom

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2020 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...