Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech

“Эски-жува дехкон бозори” АЖ-нинг бизнес режаси (2015 й.)

 

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«Эски жува» дехкон бозори

АЖ акциядорларининг

навбатдаги умумий

йиғилишида

«08» апрел 2015 йил

 

 

 

“Эски-жува дехкон бозори” акциядорлик жамиятининг бизнес режаси

 

 

 

 

 

 

 

1. Кириш кисми

 

«Эски-Жува» дехкон бозори АЖ ахолининг кишлок хужалик, озик-овкат, ноозик-овкат махсулотларига булган эхтиёжини туларок кондиришга каратилган талаб ва таклифлар асосида уз фаолиятини ташкил этади. «Эски-Жува» дехкон бозори асосий биноси битта катта гумбаз ва яна 4 та кичик гумбазлардан иборатдир. Тошкент шахар мулк бошкармасининг 1996 йил 13 апрел 158/1 ППР-сонли фармойиши билан карори билан ташкил булиб, Шайхонтохур туман Хокимининг 1996 йил 31 май 795-5-сонли карори билан «Эски-Жува» дехкон бозори ОАЖ номи билан руйхатдан утган Тошкнт шахар Хокимининг 2001 йил 2 апрел 140-сонли карори асосида унга «универсал бозори» макоми берилиб, 2001 йил 21 май куни давлат руйхатидан утказилди, 2003 йил 10 сентябрдаги жамият акциядорларининг навбатдан ташкари умумий мажлис карори асосида унга «Эски жува дехкон бозори» макоми берилди ва Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан руйхатдан утказилди. 2009 йил 27 март куни утказилган акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлис карорига асосан жамият низом жамгармаси оширилди ва 2018 йил 08 август куни Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан кайта руйхатдан утказилди.

Манзили: 100002 Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, бозор майдони, 28 уй. Таркибида куйидаги шахобча бозорлари мавжуд:

1. «Эски-Жува» дехкон бозори, майдони 11га . Манзили: Тошкент-2, Бозор Майдони 28 уй.

2. «Ибн-Сино» шахобча бозори, майдони 8400 кв.м. Манзили: Тошкент, Ибн-Сино мавзеси.

 

2. Фаолият турлари.

- Кишлок хужалик, озик-овкат, ноозик-овкат ва бошка истеъмол махсулотлари учун савдо жойлари ажратиш.

- Жисмоний хукукий шахсларга шартнома асосида хона ва воситаларни ижарага бериш.

- Коммунал ва бошка турдаги хизматлар курсатиш.

- Бозор маъмуриятининг (еки унинг савдо харид корхоналари) томонидан амалга ошириладиган кишлок хужалиги товарларини тайерлаш, харид килиш ва сотиш.

«Эски жува дехкон бозори» АЖ да сотувга куйидагилар таклиф этилади:

- Озик овкат махсулотлари - 99,0 %,

- Ноозик овкат махсулотлари - 1,0 %.

 

3. Муассислар

- Тошкент шахар Хокимияти, 78,47 % акциялар эгаси.

 

4. Низом жамгармаси.

Жамият низом жамгармаси – 2200000,0 минг.сум,

- Тошкент шахар Хокимиятига – 78,47 % еки 1726340,0 минг.сум.

- бошка юридик ва жисмоний шахслар улуши – 21,53 % еки 473660,0 минг.сум . 100 % жойлаштирилган.

Акциянинг номинал киймати 1000 сумни ташкил этади.

Акцияларнинг турлари (тоифалари) – оддий, хужжатсиз, эгасининг номи езилган.

 

5. Акциядорлик жамиятининг бошкарув тузилмаси

Юкори бошкарув органи акциядорларнинг умумий мажлиси булиб, унинг ваколатига куйидагилар киради:

- жамият уставига узгартиришлар ва кушимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиклаш;

- жамиятни кайта ташкил этиш;

- жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш хамда оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиклаш;

- жамият кузатув кенгашининг микдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш;

- эълон килинган акцияларнинг энг куп микдорини белгилаш;

- жамиятнинг узтав низомини купайтириш;

- жамитянинг узтав низомини камайтириш;

- уз акцияларини кайтариб сотиб олиш;

- жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш;

- жамиятнинг аудиторини тасдиклаш;

- жамиятнинг йиллик хисоботларини бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари хисоб варагини тасдиклаш, унинг фойда ва зарарларини таксимлаш;

- акцияларга айирбошланадиган кимматли когозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли хукукини кулламаслик тугрисида;

- умумий йигилиш регламентини тасдиклаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- жамият уставида назарда тутилган холларда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боглик йирик битимларни тузиш;,

Акциядорлар умумий йигилишининг мутлок ваколатига киритилган масалалар хал килиш учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

 

6. Акциядорлик жамиятининг назорат органи.

 

Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатув Кенгаши бошкарув функцияларидан ташкари, ижроия органининг харакати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунига асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини назорат килувчи махсус орган кузда тутилган булиб, тафтиш хайъати 3 кишидан таркиб топган.

Ўзбекистон республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоя килиш тугрисидаги» конунида жамият активларининг баланс киймати энг кам иш хаки микдорининг юз минг баробаридан куп булган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилиши белгилаб куйилганлиги сабабли, жамиятда 2 кишидан иборат ички аудит хизмати ташкил этилган.

7. Асосий хукукий – меъёрий базаси.

«Узбекистон Республикасининг «Бир мартали жой хакларини ундириш хакида» ги 1992 йил конуни. Вазирлар Махкамасини «Узбекистон Республикасининг чакана бозорлари худудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш чора тадбирлари тугрисида»ги 1999 йил 2 август 373 карори.

- «Узбекистон Республикаси худудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тугрисида»ги 2002 йил 6 май 154-карори

- «Республикага истеъмол товарарини ноконуний олиб келинишини ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тугрисида»ги 2002 йил 19 июн 257-карори.

- «Лицензиялашни бекор килиш хамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Узбекистон Республикаси ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 2002 йил 20 август 295-карори

- «Юридик ва жисмоний шахсларни руйхатдан утказишни хамда улар томонидан савдо фаолиятини амалга оширилишини тартибга солиш чора – тадбирлари тугрисида»ги 2002 йил 26 ноябр 107-карори.

- «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг ахамияти ва улушини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 28 январдаги 3202-Фармони.

- «Хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 19 апрелдаги 189-қарори.

- «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 12 августдаги 387-қарори.

- «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, хисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг хисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида»ги 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги «Иқтисодиет реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-талбирлари тўғрисида»ги фармони.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарори,

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбиралр тўғрисида»ги 253-сонли қарор.

- Ўзбекистон Республикаси президентининг 2014 йил 6 майдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни.

 

8. «Эски-Жува» дехкон бозори АЖнинг 2014 йил якунлари буйича даромадлар ва харажатлар сметаси.

 

Курсатгичлар

2014 йил режа 2014йил амалда
СОФ ФОЙДА 220468,6 -635960,2

 

9. «Эски жува дехкон бозори» АЖнинг 2015 йил учун даромадлар ва харажатлар режаси.

 

Курсатгичлар

1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак 2014 йил
СОФ ФОЙДА 7280,1 28531,2 28288,1 9316,8 73416,2

«Эски жува дехкон бозори» АЖ тизимининг хукукий тартиби.

Жамият хизматидан асосан хусусий тадбиркорлар, кишлок хўжалиги махсулотлари савдоси билан шугулланувчилар хамда харидорлар фойдаланадилар.

Кўрсатилган хизматлар ва жой хаклари Тошкент шахар хокимияти карорлари асосида ундирилади, ижара хаки ва кўрсатилган коммунал хизмат хаклари, Кузатув Кенгаши карори акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан кабул кз-илинган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида тузилган тариф буйича ундирилади.

Жамият 2015 йил учун 7 242 840 ,0минг сўм ялпи даромадрежалаштирмокда.

С Соф даромад (Соф фойда) 73416,2 минг сўм;

олиниши режалаштирилган.

Жамият рахбарияти “Эски жува дехкон бозори” АЖ томонидан амалга оширилаётган харажатларини тахлилдан утказиб, ортиқча сарф-харажатлар миқдорини камайтириш чораларини излади ва бозор худудидан тушадиган чиқиндиларни жамиятнинг ички имкониятларидан фойдаланган холда худуддан чиқаришни мақсадга мувофиқ деб топди. Бунинг учун “ISUZI” чикинди чикариш автомашинаси жамият ўз ҳисобидан конунда ўрнатилган тартибда лизинг асосида харид қилинган тақдирда йил давомида “Махсустранс” ташкилотига сарфланадиган маблағни иқтисод қилиш имкониятини яратади.

plan-02

plan-03

Жамият мутахассислари томонидан ўтказилган тахлил ва ҳисоб-китоблар келтириб ўтилдиган жадвалда ўз аксини топди.

Хусусан,

“Эски жува дехкон бозори” акциядорлик жамияти худудидан чиқиндиларни чиқариш учун жамият томонидан сарфланадиган ҳаражатлар

  Контейнер 1 та контейнернинг ҳажми (тонна) 1 кунга тўғри келадиган харажат

Жами

1

1 кунда худуддан чикарилаган чиқиндининг ҳажми

 

20

 

1

 

 

20 тонна

2

1 ойда худуддан чиқарилаган чиқиндининг ҳажми

 

60

 

30

 

600 тонна

(20 тонна х 30 кунга)

3

“Махсустранс”га 1 ойда сарфланадиган харажат     667.0 минг.сўм 18000.0 – 20000.0 минг.сўмгача
4

“Махсустранс”га

1 йилда сарфланадиган маблаг

     

Ўрта хисобда

228000.0 минг.сўм

 

 “Эски жува дехкон бозори” АЖ томонидан “ISUZI” чиқинди ташиш автомашинаси харид қилиниши натижасида юзага келадиган сарф-ҳаражатлар

 

Дизельное ёқилғиси (салярка) 1 литр 2000 сум

1 кунда сарфланадиган ёқилғи миқдори

 30 кунда

 12 ойда

1 “ISUZI” – 8 тонна       72660,0 минг.сўм
2 Хайдовчи     1200.0 минг.сўм.

14400,0 минг сўм

3 25 %     300.0 минг.сўм.

3600,0 минг сўм

4 I поездка = 70 км 20 литр 40,0 минг.сум. 1200,0 минг.сўм  
  II поездка=140 км 40 литр 80,0 минг.сум

2400,0

минг.сўм

28800,0 минг сўм

5 Кўзда тутилмаган ҳаражатлар     500,0 минг.сўм

6000,0 минг сўм

  Жами       125460.0 минг сўм.

 

Жамият балансида хозирги кунда 4 та транспорт воситаси мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:

1. “Камаз”- 13 900 974 сўм;

2. “Нексия”- 19 831 816 сўм;

3. “Трактор”-29 101 693 сўм;

4. “Прицеп”(2 дона)- 13 092 080сўм.

Жами: - 56 094 747 сўм.

Келтириб ўтилган транспорт воситаларининг 3 таси, “Камаз”, “Трактор”, “Прицеп”(2 дона) таъмирталаб бўлиб, уларни таъмирлаб, талаб даражасида фойдаланиш учун катта маблағ талаб этади. Шуни эътиборга олиб, транспорт воситаларини қонунда белгиланган тартибда сотиб, “ISUZI” чиқинди ташиш автомашинаси ҳарид қилинса жамият томонидан амалга ошириладиган ортиқча сарф-ҳаражатларнинг миқдорини камайишига эришиш мумкин.

“Эски жува дехкон бозори” АЖ “ISUZI” чиқинди ташиш автомашинасини лизинг асосида харид қилинган тақдирда, унинг тўланиши 3 йил муддат “Бизнес план”га илова сифатида берилган жадвал асосида амалга оширилади.

Жамият рахбарияти ишчи ходимларни бажараётган иш кўлами, унинг сифатига караб моддий ва маънавий рагбатлантириш ишларини олиб боради. Айрим холларда шартнома асосида вактинча ишчи кучи ёллаш хукукига эга.

Жамият Кузатув Кенгашининг карори асосида хайрия ишлари кўрсатилади. Кузда тутилмаган харажатлар жамият кузатув кенгашининг карори асосида амалга оширилади.

«Наврўз», «Мустакиллик», «Янги йил», «Хайит» байрамлари олдидан шахобчаларда тозалик кунлари ўтказилиб, хар хил хайриялар кўрсатилади ва жамият худуди байрамона безатилади.

«Эски жува дехкон бозори» АЖ олинган соф фойдага караб акциядорларнинг умумий мажлиси ва кузатув кенгаши карори асосида дивиденд бериш хукукига эга.

Жамиятнинг 2015 йил учун белгиланган фаолиятида сохамизга тегишли Узбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг карорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масалаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча ҳаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича мухокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

 

Жамият директори С. Нематуллаев

Бош бухгалтер Н. Эшонова

Иқтисодчи Л. Асатуллаев

 

 

 

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech