Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech

Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом (28.06.2016)

  «ТАСДИҚЛАНГАН»
«Эски жува деҳқон бозори» АЖ
Акциядорлар умумий йиғилишининг
2016 йил “28” июндаги қарори билан.

 

«ЭСКИ ЖУВА ДЕҲҚОН БОЗОРИ» АЖ

АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. АХБОРОТ СИЁСАТИ ТАМОЙИЛЛАРИ

III. ҚОНУНЛАРГА МУВОФИҚ МАЖБУРИЙ ОШКОР ҚИЛИНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ, УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

IV. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ ВА УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

V. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ХОДИМЛАРИНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН ЎЗАРО АХБОРОТ АЛМАШИНУВ ТАРТИБИ

VI. ЖАМИЯТ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Ахборот сиѐсати тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 02 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли ва 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 355-сонли қарорларига, Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим қилиш ва эълон қилиш қоидаларига (2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баѐнномаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом “Эски жува деҳқон бозори” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”)нинг мажбурий ошкор қилинадиган ахборот ва ҳужжатлари рўйхатини белгилайди, шунингдек уларнинг тақдим қилиниш тартиби ва муддатларини тартибга солади.

2. Ахборот сиѐсати мақсади акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахслар (қуйида матн бўйича – “манфаатдор шахслар”)нинг Жамият ва унинг фаолияти тўғрисида шубҳасиз тўғри маълумотларга ахборот эҳтиѐжларини қондириш орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.

3. Ахборот сиѐсати манфаатдор шахсларнинг Жамият ва унинг фаолияти тўғрисида шубҳасиз тўғри маълумотлар олиш ҳуқуқларини тўлиқ реализация қилишга, улар томонидан жиддий инвестиция ва бошқарувчилик қарорлари қабул қилинишига, шунингдек Жамият тўғрисидаги махфий ахборотни ҳимоя қилишга йўналтирилган.

4. Ахборотни тижорат сирига киритиш, ундан фойдаланиш шартларини белгилаш тартиби Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

II. АХБОРОТ СИЁСАТИ ТАМОЙИЛЛАРИ

5. Ахборот сиѐсати тамойиллари ахборот ресурсларининг мунтазамлиги, тезкорлиги, жоизлиги, тўлиқлиги, тенг ҳуқуқлилиги, мувозанатланганлиги, ҳимояланганлигидан иборат.

6. Мунтазамлик тамойили Жамият томонидан мунтазам асосда манфаатдор шахсларга Жамият тўғрисида ахборот тақдим қилишга йўналтирилган.

7. Тезкорлик тамойили Жамият қисқа муддатларда манфаатдор шахсларни Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатаѐтган, шунингдек уларнинг манфаатларига тегишли жиддий воқеа-ҳодисалар тўғрисида хабардор қилишини англатади.

8. Ахборот жоизлиги тамойили, дейилганда Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тарқатишнинг манфаатдор шахсларнинг ошкор қилинадиган ахборотдан эркин, қийинчиликларсиз ва танланишсиз фойдаланишини таъминлайдиган каналлари ва усулларидан фойдаланилиши тушунилади.

9. Тўлиқлик тамойили Жамият барча манфаатдор шахсларга, Жамият тўғрисида, Жамият фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантириш имконини берадиган ҳажмда ўзи тўғрисидаги салбий маълумотларни ошкор қилишдан бош тортмаган ҳолда, ҳақиқатга мувофиқ ахборот тақдим қилишини англатади.

10. Тенг ҳуқуқлилик тамойили Жамият барча манфаатдор шахсларга Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олишда ва улардан фойдаланишда тенг ҳуқуқлар таъминланишини англатади.

11. Мувозанатланганлик тамойили Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда унинг тижорат манфаатлари таъминланиши ўртасидаги оқилона мувозанатга риоя қилинишини назарда тутади. Бунда қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:

  • махфий ахборотни ҳимоя қилиш;
  • қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган инсайдерлик маълумотларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш.

12. Ҳимояланганлик тамойили тижорат сири ѐки бошқа сирни ўз ичига олган ѐхуд махфий ахборот ҳисобланган маълумотлар ҳимояланишининг қонунлар билан рухсат берилган усуллари ва воситаларидан фойдаланишни назарда тутади.

III. ҚОНУНЛАРГА МУВОФИҚ МАЖБУРИЙ ОШКОР ҚИЛИНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ, УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

13. Жамият Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 02 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли ва 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 355-сонли қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим қилиш ва эълон қилиш қоидалари (2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва усулларда мажбурий ошкор қилинадиган ахборотни ошкор қилади.

14. Ахборотнинг мажбурий ошкор қилиниши қуйидаги тарзда амалга оширилади:

  • Умумий (ягона) корпоратив ахборот порталида (қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида);
  • фонд биржасининг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz);
  •  Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида;
  • оммавий ахборот воситаларида.

15. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ѐки фонд биржасининг расмий веб-сайтида мажбурий ошкор қилинадиган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  • қимматли қоғозлар эмиссияси проспекти (қимматли қоғозлар очиқ эълон қилинадиган ҳолатда);
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, шу жумладан Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқ тузилган ҳисобот;
  • Жамиятнинг йилнинг биринчи чораги, биринчи ярим йиллиги ва тўққиз ойи бўйича ҳисоботи;
  • Жамият фаолиятидаги жиддий воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабар.

Жамият юқорида қайд этилган маълумотларни Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим қилиш ва эълон қилиш қоидалари (2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган муддатларда, тартибда ва шаклда ошкор қилади.

16. Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасида биржа баҳолаш варағига киритилган ва (ѐки) унда мавжуд бўлган ҳолатда Жамият Биржа бюллетени тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ барча керакли ахборотни ошкор қилади.

17. Жамият www.eski-juva-dehqon-bozori.uz расмий веб-сайтига эга ва унда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 02 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори билан рўйхати белгиланган маълумотларнинг ошкор қилинишини таъминлайди.

18. Оммавий ахборот воситаларида мажбурий ошкор қилинадиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:

  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар;
  • Жамият жойлашган манзил (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгаришлари тўғрисида билдириш;
  • Жамиятнинг акциялар ѐки акцияларга конвертация қилинадиган эмиссион қимматли қоғозларини харид қилиш имтиѐзли ҳуқуқига эга акциядорларига таклиф;
  • Жамият томонидан акциялар харид қилиниши тўғрисида ахборот;
  • Жамият тугатилиши, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабномалар топшириш тартиби ва муддати тўғрисида ахборот.

IV. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ ВА УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

19. Жамият ўз расмий веб-сайтининг инглиз, рус ва манфаатдор шахслар учун қулай бошқа тиллардаги версияларини ташкил қилиш, уларда тааллуқли тилга таржима қилинган давлат тилидаги мавжуд барча ахборотни жойлаштириш орқали мазкур расмий веб-сайтнинг такомиллаштирилишини таъминлайди.

Жамият ўз расмий веб-сайтида қуйидаги қўшимча ахборотни ошкор қилади:

  • Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилиш ва унга риоя қилиш мажбуриятларини қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
  • ижроия органи тўғрисидаги маълумот, шу жумладан мазкур Жамиятда ишлаш даврида;
  • Жамият ижроия органи фаолияти ва корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш натижалари;
  • Жамият акцияларининг 20 фоизидан кўпроғига эга акциядорлар тўғрисида ахборот;
  • таклиф қилинаѐтган соф фойда тақсимланишини, дивидендлар миқдорини асослайдиган, уларнинг Жамиятда қабул қилинган дивиденд сиѐсатига мувофиқлигини баҳолайдиган, шунингдек, зарур ҳолларда, соф фойданинг муайян қисмини Жамиятни ривожлантириш эҳтиѐжларига йўналтириш ҳажмларини изоҳлайдиган ва иқтисодий жиҳатдан асослайдиган маълумотлар;
  • Жамиятнинг инвестиция лойиҳалари шаклида реализация қилинадиган техник қайта таъминлаш, кенгайтириш, қайта тиклашни амалга ошириш бўйича кутиладиган соф фойда қайд этилган режалари;
  • мавжуд бўлган ҳолатда, акциялар баҳоланиши бўйича ахборот, шунингдек асосий ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва консультантларнинг изоҳлари ва прогнозлари;
  • мавжуд бўлган ҳолатда, Жамиятнинг бизнес турлари бўйича капитал нархи ва Жамият капиталининг ўртача белгиланган нархи қийматлари, ушбу кўрсаткичлар қийматлари асосланган ҳолда;
  • хайрия (ҳомийлик) ѐки беғараз ѐрдам кўрсатиш (олиш) ва тегишли қарорлар қабул қилиш тартиби, шартлари тўғрисида ахборот, шунингдек кўрсатилган (олинган) хайрия (ҳомийлик) ѐки беғараз ѐрдам бизнес-режасига нисбатан умумий сумма.

21. Кузатув кенгаши ва ижроия органи иш ҳақи ва бадаллари миқдори тўғрисидаги ахборот Акциядорлар умумий йиғилишида ошкор қилинади ва Акциядорлар умумий йиғилиши баѐнномасига киритилади.

22. Жамият қонунлар билан назарда тутилган ахборотни ошкор қилиш учун бошқа манбаларда ҳам Жамият тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилинишини таъминлайди.

V. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ХОДИМЛАРИНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН ЎЗАРО АХБОРОТ АЛМАШИНУВ ТАРТИБИ

23. Жамият бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслари, ходимларининг Жамият манфаатдор шахслари билан ўзаро ахборот алмашинуви соҳа асосида таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилади.

24. Манфаатдор шахсларнинг мазкур Низом билан назарда тутилган ахборотни тақдим қилиш тўғрисида ѐзма (электрон) талаби бўйича Жамиятнинг таркибий бўлинмалари масъул ходими, агар қонунлар билан бошқача муддат белгиланмаган бўлса, бир ҳафта мобайнида электрон кўринишда барча керакли ахборотни тақдим қилади.

25. Ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим қилиш зарур ҳолларда, манфаатдор шахс тўловни амалга оширади, ушбу тўлов миқдори ҳужжатлар нусхаларини тайѐрлаш учун сарф-харажатлар ва ҳужжатларни почта орқали юбориш билан боғлиқ сарф-харажатлар тўлови қийматидан юқори бўлиши мумкин эмас.

26. Акциядорлар Жамият ѐки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат ѐки қонун билан ҳимояланадиган бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

VI. ЖАМИЯТ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

27. Ривожланиш, инвестиция ва корпоратив бошқарув бўлими оммавий ахборот воситаларида мазкур Низом билан назарда тутилган ахборотнинг ошкор қилиниши ва Жамият тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.

Жамият директори, унинг ўринбосарлари ва тааллуқли масалалар бўйича Директорлардан ташқари бошқа шахслар Жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқига эга эмас.

28. Ахборотнинг тўлиқ, шубҳасиз тўғри ва ўз вақтида ошкор қилиниши Жамият Директори жавобгар бўлади.

29. Жамиятнинг Кузатув кенгаши йилнинг ҳар чорагида ижроия органнинг мазкур Низом талаблари бажарилиши жараѐни тўғрисидаги ҳисоботини тинглайди.

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

30. Мазкур Низомга мувофиқ ошкор қилинадиган ахборотнинг ташкил қилиниши, ҳолати ва шубҳасиз тўғрилиги Жамият ижроия органи жавобгар бўлади.

Ахборотнинг ўз вақтида, сифатли, шубҳасиз тўғри ва тўлиқ ошкор қилиниши ижроия орган фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ва унга ҳақ (бонуслар) тўлаш шарти ҳисобланади.

31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

32. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг йиғилишда бевосита қатнашган ѐки сиртдан овоз беришда иштирок қилган аъзолари кўпчилик овозлари билан тасдиқланади.

33. Мазкур Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамият Кузатув кенгашининг унинг аъзолари кўпчилик овозлари билан қабул қилинган қарори бўйича киритилади.

34. Агар мазкур Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва/ѐки Жамият Уставига зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар билан тартибга солинадиган масалалар бўйича мазкур Низомга тааллуқли ўзгаришлар киритилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун меъѐрларига ва/ѐки Жамият Уставига амал қилиниши керак.

 

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech