• Жамиятнинг тадбирлари
  • «Эски жува деҳқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш баёнидан кўчирма (07.06.2017)

«Эски жува деҳқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш баёнидан кўчирма (07.06.2017)

«Эски жува деҳқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш

БАЁНИ-дан кўчирма

2017 йил 07 июн Тошкент шахри

Акциядорларнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Бозор майдони, 28 уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2017 йил 07 июн куни ўтказилди. Йиғилишда 1726972 овозга эга 12 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 78.42 % ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш хуқуқига эга.

Жамият Устав жамғармасининг 78,39 %га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи маслахатчиси Хайдаров Бахтиёр Тулқунович қатнашди.

Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Хайдаров Б. – Тошкент шахар Савдо Департаменти бошлиғининг муовини,

Акромов А. – Шайхонтохур туман савдо департаменти бошлиғи, кузатув кенгаши раиси,

Камолов Т.К. – “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи, жамият кузатув кенгаши аъзоси.

Машарипов О. – «Эски жува дехкон бозори» АЖ директори в.в.б.

 Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Ахмедова Гулнора.

Йиғилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:

Ибрагимова Гулчехра, Арусланова Ракия, Музафарова Гулнора.

Йиғилишга «Эски жува деҳқон бозори» АЖ-нинг кузатув кенгаши Акромов Ахрор Акбарович раислик қилди.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.

6. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидендларни   жамият ихтиёрида қолдириш.

7. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

8. Жамият директорини сайлаш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми»га ўзгартиришлар киритиш.

12. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.

Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. «Эски жува деҳқон бозори» Акциядорлик жамияти ижроия органи хамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

2. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан “NAZORAT AUDIT” аудиторлик ташкилоти МЧЖнинг 2017 йил 29 апрелдаги ижобий аудиторлик хулосаси инобатга олинсин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши    0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

5. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисоб-варағи тасдиклансин.

5.1. Жамият 2016 йил якунларини зарар билан тугаллагани инобатга олинсин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши  0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

6. Эгаси ёки эгасининг қонуний хуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил ичида талаб қилиб олинмаган 7039,5 минг сўмлик дивидендлар суммаси жамият ихтиёрида қолдирилсин.

(Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

7. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

8. “ESKI JUVA DEHQON BOZORI” АЖ директори этиб акциядорларнинг 2017 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиллик йиғилишига қадар Машарипов Одамбой Сапарматович сайлансин.

8.2. Жамият кузатув кенгаши ва Машарипов Одамбой Сапарматович ўртасида ўрнатилган тартибда меҳнат шартномаси тузилсин.

(Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

9. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:

9.1. Содиқов Шухрат 1726972 та овоз
9.2. Мирзадияров Сардор Закиржанович   1726972 та овоз
9.3. Акромов Ахрор Акбарович 1726972 та овоз
9.4. Акбарова Яйра Сайдаминовна 1726972 та овоз
9.5. Саримсаков Алишер Тухтамишевич 1726972 та овоз
9.6. Саидахмедов Оқил Акбарович 0 та овоз
9.7. Хакимов Рауф Арипович 1726972 та овоз
9.8. Халиллаев Расулжон Аминбаевич 1726972 та овоз
9.9. Камолов Толмас Каримович 1726972 та овоз
9.10. Иброҳимов Тулқин Собитович 1726972 та овоз
9.11. Махамедов Атхам 0 та овоз
9.12. Исмадияров Улуғбек Хукумович 0 та овоз

10. Жамият Тафтиш комиссиясига Абдуллаева Гулчехра Эркиновна, Нурматова Марина Каримовна ва Абдухаликова Барно Сайдаминовна сайлансин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

11. “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”ига киритилаётган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

12. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият кузатув кенгаши хамда ижроия органига аниқланган камчиликларни бартараф этиш вазифаси юклатилсин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартиришлар маъқуллансин ва қайта тасдиқлансин. (Ёқлаган 1726972 – 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %).

Баённома имзоланган сана:   «16» июн 2017 йил.

 

Йиғилиш раиси  А. Акромов

Котиба             Г. Ахмедова

 

 

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2021 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...