Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori»   Click to listen highlighted text! Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori» Powered By GSpeech
  • Новости
  • Вниманию акционеров “Eski Juva Dehqon Bozori” !

Вниманию акционеров “Eski Juva Dehqon Bozori” !

“ESKI JUVA DEHQON BOZORI” АЖ рахбарияти Сизга шуни маълум киладики, жамият кузатув кенгашининг қарорига биноан жамият акциядорларининг навбатдаги   умумий мажлиси 2015 йил 08 апрел куни соат 11-00 да жамият маъмурий биносида чакирилиши белгиланди.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1.“ESKI JUVA DEHQON BOZORI” АЖ-нинг 2014 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш кумиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.

5. Жамият Кузатув Кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботини эшитиш.

6. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича фойда ва зарарларини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

9. Жамият директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

10. Жамият Кузатув Кенгашини сайлаш.

11. Жамият Тафтиш хайъатини сайлаш.

12. Жамият «Кузатув кенгаши хақидаги Низоми»ни янги тахрирда тасдиклаш.

Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 11 март.

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 04 апрел.

Мурожат учун телефон: 242-46-90.

Манзил: Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони 28 уй.

Жамиятнинг электрон почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru.

Акциядорларнинг умумий йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида, жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда, юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 2015 йил 30 март кунидан танишиш мумкин.

Полезные ссылки

gov rus
press rus
epigu-ru
deponet
csm-ru
gki-ru
openinfo.ru

 


Внимание! Если Вы нашли ошибку в тексте, выделите её и нажмите Ctrl+Enter для уведомления администрации.

 

Copyright © 2014-2024 АО "Eskijuva Dehqon Bozori".
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.

Контакты


100002, Ташкент, Шайхантохурский р-н, пл. Базарная, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Подробнее...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech