Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori»   Click to listen highlighted text! Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori» Powered By GSpeech

Положение о наблюдательной комиссии (14.07.2014)

Данный документ доступен только на узбекском языке.

 

 

«Эски жува дехкон бозори» АЖ акциядорларининг 2014 йил

14 июлдаги навбатдан ташкари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

______________А. Махамедов

 

«Эски жува дехкон бозори» акциядорлик жамиятининг

Кузатув кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

 

 

 

Тошкент шахри – 2014 й.

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалари
2. Кузатув кенгашининг ваколатлари  
3. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш
4. Кузатув кенгаши Раиси
5. Кузатув кенгаш мажлиси
6. Кузатув кенгаши аъзоларининг хуқуқ ва мажбуриятлари
7. Кузатув кенгаши аъзоларининг жавобгарлиги


1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «Эски жува дехкон бозори» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Кузатув  кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек  уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2.  Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги  370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»  Қонун (бундан буён  матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият  Уставига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.

1.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини  қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги  низом  асосида  амалга  оширади.

1.4. Жамият Кузатув кенгашининг сон таркиби Жамият Уставида белгилаб қўйилади.

2. Кузатув кенгашининг ваколатлари

2.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши  Жамият фаолиятига умумий рахбарликни  амалга оширади, Қонун ва Жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат  доирасига  киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно.

2.2. Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

  • жамият фаолиятининг  устувор йўналишларини белгилаш;
  • жамиятнинг  устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли  билан кўпайтириш;
  • жамиятнинг  Устав фондини эълон қилинган акцияларнинг сони ва  турлари доирасида  қўшимча акцияларни  жойлаштириш йўли билан  кўпайтириш;
  • акцияларни  жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни  жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг  биржа бозорига  ва уюшган  биржадан ташқари  бозорига чиқариш) нархини қимматли қоғозлар  савдоси ташкилотчиларининг савдо  майдончаларида вужудга келаётган  нархлар конъюктурисидан  келиб чиққан холда  белгилаш;
  • жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини  ошириш йўли  орқали кўпайтириш билан боғлик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;
  • эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
  • корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисидаги  қарорни қабул қилиш ва тасдиқлаш;
  • қимматли қоғозларнинг хосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига (қимматли  қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва  (ёки) рисолага) ўзгартиришлар ва (ёки)  қўшимчалар  киритиш  тўғрисида  қарор  қабул  қилиш;
  • қонунчиликда белгиланган  холда қимматли қоғозлар жойлаштирилиши ва  муомиласини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор  қабул қилиш;
  • жамият ўзи жойлаштирган акцияларни  уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида қарор қабул қилиш;
  • корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • акциядорларнинг  йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш,   бундан Қонунни 65 моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган холлар мустасно;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши хакида хабар қилиш ва йиғилиш ўтказиш учун Жамият  акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги  тахрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши  хал қилиши учун киритиш, Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини акциялар номинал  қийматини ошириш йўли орқали кўпайтириш билан боғлиқ  ўзгартириш ва қўшимчалар  киритиш бундан мустасно;
  • мол-мулкнинг бозор  қийматини белгилашни  ташкил этиш;
  • Жамият Директорини сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари  тугатиш;
  • Жамиятнинг Директорига тўланадиган хақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек  уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
  • Директор билан тузилган шартномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ёки  уни  бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида  қарор  қабул  қилиш;
  • йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг низоми, харажатлар сметаси, иш  режасини тасдиқлаш, ходимларини тайинлаш хамда хисоботини хар чоракда эшитиб бориш  ва тасдиқлаш;
  • Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор хар қандай хужжатлардан эркин  фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш  учун  бу хужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг  аъзолари олинган хужжатлардан фақат хизмат мақсадларида  фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик  текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг  хизматларига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш хақида қарор қабул қкилиш;
  • Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган  хақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тулаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • Жамиятнинг захира фондидан ва бошка фондларидан фойдаланиш;
  • Жамиятнинг  филиалларини ташкил этиш  ва  ваколатхоналарини очиш;
  • Жамиятнинг шуъба ва  тобе  хўжалик  жамиятларини ташкил  этиш;
  • Қонуннинг 8 ва 9-бобларида ва мазкур Уставда  назарда тутилган холларда  битимлар тузиш хақида  қарор  қабул  қилиш;
  • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат  ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ  битимларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

2.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига Қонун ва Уставга мувофиқ  бошка масалаларни хал этиш хам киритилиши мумкин.

2.4. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар хал  қилиш учун Жамиятнинг  Директорига  ўтказилиши мумкин эмас.

3. Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш

3.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш Конунда ва Жамият  Уставида назарда тутилган тартибда бир йил муддатга  акциядорларнинг Умумий  йигилиши томонидан амалга оширилади.

3.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган  тарзда кайта сайланиши мумкин.

3.3. Жамият Директори Кузатув кенгашига сайланиши  мумкин эмас.

3.4. Айни шу  Жамиятда мехнат шартномаси (контракт) буйича ишлаётган шахслар  Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси булиши мумкин эмас.

3.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан  куйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан  тасдиқланган қарорда  белгилаб  қўйилиши мумкин.

3.6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш  орқали  амалга оширилади.

3.7.  Кумулятив овоз беришда хар бир акциядорга тегишли  овозлар сони  Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар  сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта  номзодга тўлиқ беришга  ёки  икки ва  ундан ортиқ номзодлар ўртасида  тақсимлашга  хақли.

3.8. Энг кўп овоз  тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб хисобланади.

4. Кузатув кенгаш Раиси

4.1.Жамият Кузатув кенгашининг  Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий  сонига нисбатан кўпчилик овоз билан,  ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши  аъзолари томонидан  сайланади.

4.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг  умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга хақли.

4.3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув  кенгаши мажлисларини чакиради ва уларга раислик килади, мажлисларда баённома  юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий  йиғилишида  раислик  қилади.

4.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда  унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

4.5. Кузатув   кенгаш  раиси, агар кузатув кенгашининг қарори  билан ушбу  ваколатлар  бошқа шахсга юкланмаган бўлса, Директор билан  тузилган шартномаларни   жамият номидан имзолайди.


5. Кузатув  кенгаш  мажлиси

5.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув  кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, директорнинг, шунингдек жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига  эгалик қилувчи акциядорнинг  (акциядорларнинг) талабига кўра чақирилади.

5.2. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси  томонидан хар чоракда  камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра  жамият кузатув кенгашининг  мажлислари  чоракда бир  мартадан  купроқ  ўтказилиши мумкин.

5.3.  Янги бир йил муддатга сайланган Кузатув кенгашининг биринчи  мажлиси  жамият кузатув кенгаши аъзоларидан  бири томонидан мажлис чақирилиши  тўғрисидаги бошқа кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш орқали чақирилади. Кузатув кенгашининг ушбу мажлисида жамият Кузатув кенгаши раисини сайлаш  масаласини  кўриши  шарт.

5.4. Мазкур Низомнинг  5.1.-бандида белгиланган шахс томонидан кузатув кенгаши  мажлисини чақириш тўғрисидани ёзма талаб келиб тушган тақдирда, кузатув  кенгашининг раиси келиб тушган   талабни кўриб чиқишга мажбур. Жамият Кузатув  кенгашининг мажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабда мажлис  кун тартибига  киритилиши  керак бўлган масалалар  уларни  киритиш сабаблари кўрсатилган холда  таърифланган хамда мажлис  чақирилишини талаб қилаётган шахснинг  электрон манзили бўлиши керак. Талаб такдим этган санадан эътиборан ун кун ичида  жамият кузатув  кенгашининг раиси мажлисни чақиришни  рад  этиш хақида қарор қабул қилиши керак. Чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган такдирда  талабда кўрсатилган масалани (масалаларни) кўриб чиқиш бўйича кузатув кенгаши  мажлиси кузатув кенгаш    раиси томонидан тегишли талаб олинганидан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмай ўтказилиши керак.  Жамият  кузатув кенгаши раиси томонидан  мажлис чақириш ёки бундай  мажлисни чақиришни рад этиш  хақидаги асослантирилган  қарори мажлис чақиришни талаб килган шахсга қарор қабул қилинган  пайтдан эътиборан  уч иш кунидан  кечиктирмай электрон манзил орқали юборилади.

5.5. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум аниқланади.  Жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида кворум хисобланади. Жамият  кузатув кенгаши  аъзоларининг сони  мазкур бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бқлган тақдирда,  жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан  ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг  колган аъзолари  акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида  қарор қабул қилишга, шунингдек жамият директорининг ваколатлари муддатидан илгари  тугатилган  тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга хақлидир.

5.6. Жамиятнинг кузатув кенгаши мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда  жамият кузатув кенгаши ваколатли бўлади. Кузатув кенгаши мажлисини кузатув  кенгаши раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг кузатув кенгашининг аъзоларидан  бири очади, мажлис кун тартибини эълон қилади ва мажлисини олиб боради. Йиғилиш кун  тартиби масаласи бўйича кузатув кенгаши раиси, кузатув кенгаши аъзоси ёки кун  тартиби масаласи бўйича маъруза билан таклиф этилган шахс чиқишлари тингланади. Чиқишларнинг натижаларига кўра кун тартибидаги масала мухокама қилинади. Овозга  қўйилган савол бўйича овоз берилади. Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаган  тақдирда эса,  унинг кузатув кенгашининг аъзоларидан бири овозга қўйиш натижаларини ва қабул  қилинган қарорни ўқиб эшиттиради. Кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиши натижасига кўра, кўрсатилган шахс йиғилишни ёпик деб  эълон қилади.

5.7. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгашининг  мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонун ва мазкур Уставда, ўзгача  қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан  қабул қилинади.  Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар хал этилаётганда  кузатув кенгашининг  хар бир аъзоси  битта овозга эга бўлади. Жамият кузатув  кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошка аъзосига  беришига йўл  қўйилмайди. Жамият  кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда  жамият кузатув  кенгаши  раиси  хал  қилувчи  овози  хуқуқига  эга.

5.8. Жамият кузатув кенгашининг  қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан  (суров йўли билан) жамият кузатув  кенгашининг барча аъзолари томонидан  бир овоздан  қабул қилиниши мумкин.

5.9. Қонуни 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида ва  Уставнинг  4.4. ва 4.6. бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши  томонидан  бир  овоздан  қабул  қилинади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув  кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан  сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
Мажлис баённомасида куйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис  ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда хозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул  қилинган  қарорлар.

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган  жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри  расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

5.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни  жамиятнинг Директорига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши  акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда  мазкур қарор хақидаги ахборот жамиятнинг Директорига кузатув кенгашининг мажлиси  ўтказиладиган  куни  топширилади.

6. Кузатув  кенгаш аъзоларининг хуқуқ   ва  мажбуриятлари

6.1. Кузатув кенгаш аъзоси қуйидаги хуқуқларга эга:

Кузатув кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда мухокама қилинаётган  масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

  •  Кузатув кенгаш қарорига кўра муайян даврда жамиятнинг фаолияти, уни  ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
  •  Кузатув   кенгаши  вазифаларни бажарганлик учун тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш (агар   тақдирлаш пули тўлаш ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини  қоплаш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши  қарорида назарда  тутилган бўлса);
  •  Қонунчилик, жамият  устави  ва  мазкур Низомга мувофиқ  бошқа  хуқуқлар.

6.2. Кузатув кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш кузатув  кенгаши  раиси томонидан кузатув   кенгашининг хар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатув кенгашининг хар бир аъзоси  учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

6.3. Жамият кузатув кенгашининг  аъзолари  қуйидагиларга  мажбурдирлар:

Жамият битишув тузишидан аффиланганлиги тўғрисида қонунчиликда  белгиланган тартибда жамиятни хабардор  этиш;

  •  Кузатув кенгаш аъзолари ўзларининг мажбуриятларини халол, шунингдек жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб хисоблайдиган усул билан амалга  ошириш;
  •  Қонунчилик, жамият устави ва мазкур Низомга мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

6.4. Кузатув кенгаш аъзолари  кузатув  кенгаш  томонидан у ёки бу қарорларни  қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита  хак олиш хуқуқига эга эмас.

6.5. Кузатув кенгаш аъзолари жамият имкониятлари (мулкий ва номулкий  хуқуқлар, хўжалик фаолияти сохасидаги  имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва  режалари тўғрисидаги ахборот)дан  шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш хуқуқига эга эмас.

7. Кузатув кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги

7.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари жамият олдида қонунчилигига ва  жамият  уставига мувофиқ  жавоб  берадилар.

7.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз  мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб  иш  тутиши  хамда  белгиланган  тартибда  жавобгар  бўлиши  лозим.

7.3. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги  солидар жавобгарлик бўлади.

7.4. Жамиятга зарар етказилишига сабаб  бўлган қарорга овоз беришда иштирок  этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган  жамият кузатув кенгаши аъзолари  жавобгар  бўлмайди.

7.5. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир  фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг  ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси  устидан  судга  мурожаат  килишга  хақли.

Полезные ссылки

gov rus
press rus
epigu-ru
deponet
csm-ru
gki-ru
openinfo.ru

 


Внимание! Если Вы нашли ошибку в тексте, выделите её и нажмите Ctrl+Enter для уведомления администрации.

 

Copyright © 2014-2024 АО "Eskijuva Dehqon Bozori".
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.

Контакты


100002, Ташкент, Шайхантохурский р-н, пл. Базарная, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Подробнее...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech