Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech
  • Янгиликлар

«Eski juva dehqon bozori» АЖ акциядорлари диққатига!

«Eski juva dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2015 йил 18 июн куни соат 11.00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Шайхонтохур тумани, Бозор майдони 28 уй.

Жамиятнинг электрон почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru.

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга булган жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 14 июн.

 

Батафсил...

“Eski Juva Dehqon Bozori” aкsiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

“ESKI JUVA DEHQONBOZORI” АЖ рахбарияти Сизга шуни маълум киладики, жамият кузатув кенгашининг қарорига биноан жамият акциядорларининг навбатдаги   умумий мажлиси 2015 йил 08 апрел куни соат 11-00 да жамият маъмурий биносида чакирилиши белгиланди.

Батафсил...

Ўзбекистон ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

01ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.

Қабул қилинган қонунларга бағишланган семинар бўлиб ўтди

04Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.

Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech