«Эски Жува деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!
«Eski Juva dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2024 йил 1 апрел куни соат 12.00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Бозор майдони-28 Эл.почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
5. Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
6. Жамият директорини сайлаш масаласи.
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
8. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
11. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3-йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидентларни жамият ихтиёрида қолдириш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш; Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида
29 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-244-35-92, 71-244-18-01.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 5 март Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 27 март.
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.