«Эски жува деҳқон бозори» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига.
«Эски жува деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2020 йил 19 майда соат 12-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй.
Эл.почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамият веб сайти: www. eskijuva-bozori.uz
Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 19 майда соат 11-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: + 71 244-18-01, + 71 242-34-88.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директорини сайлаш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг “Умумий йиғилиши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2020 йил 27 апрел холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2020 йил 13 май холатига тузилади.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2020 йил 11 майдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.
“Кузатув кенгаши”.