Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech
  • Янгиликлар
  • «Эски жува деҳқон бозори» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига.

«Эски жува деҳқон бозори» Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига.

«Эски жува деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2019 йил 17 апрелда соат 15-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй.

Эл.почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамият веб сайти: www. eskijuva-bozori.uz
Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директори билан тузилган шартномани бекор қилиш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10.Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11.Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
12.Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
13.Жамиятнинг “Умумий йиғилиши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
14.Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
15.Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 17 апрелда соат 14-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: + 71 244-18-01, + 71 242-34-88.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2019 йил 25 март холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 11 апрел холатига тузилади.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2018 йил 8 апрелдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.
                                                                                                                                              “Кузатув кенгаши”

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech