«Эски жува деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига
«Эски жува деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2018 йил 24 апрелда соат 15-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй.
Эл.почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамият веб сайти: www.eskijuva-bozori.uz.
Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директори меҳнат шартномасини узайтириш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 24 апрелда соат 14-00 дан бошланади.
Маълумот ун телефонлар: 244-18-01, 242-34-88.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2018 йил 30 март холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 18 апрел холатига тузилади.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2018 йил 14 апрелдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.
“Кузатув кенгаши”