«Эски жува деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига
«Эски жува деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2017 йил 07 июнда соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй.
Эл.почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамият веб сайти: www. eskijuva-bozori.uz
Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
1. Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Эгаси ёки қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.
7. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
8. Жамият директорини сайлаш.
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
11. Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми»га ўзгартиришлар киритиш.
12. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 07 июнда соат 10-00 дан бошланади.
Маълумот ун телефонлар: 244-35-92, 242-34-88.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2017 йил 12 май холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 01 июн холатига тузилади.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2017 йил 29 майдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.
ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.
“Кузатув кенгаши”