Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech

Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (28.06.2016)

  «ТАСДИҚЛАНГАН»
«Эски жува деҳқон бозори» АК
Акциядорлар умумий йиғилишининг
2016 йил “28” июндаги қарори билан

 

«ЭСКИ ЖУВА ДЕҲҚОН БОЗОРИ» АЖ

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИДА ҲАРАКАТЛАР ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ

III. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ

IV. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ)

V. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

VI. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, “Эски жува деҳқон бозори” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига, Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилайди.

2. Жамият фаолиятини амалга ошириш жараѐнида Жамият (унинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари)нинг мулкий ѐки бошқа манфаатлари ҳамда Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган кредиторлар, контрагентлар, бошқа ташкилотлар ва шахслар (қуйида матн бўйича – “Мижозлар”)нинг мулкий ѐки бошқа манфаатлари ўртасида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва (ѐки) унинг ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида Мижознинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар оқибатидаги зиддиятлар туфайли манфаатлар тўқнашувлари юзага келиши мумкин.

Бундан ташқари, Жамият акциядорлари манфаатлари ўртасида, Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва акциядор (акциядорлар) манфаатлари ўртасида манфаатлар тўқнашувлари (корпоратив низо) юзага келиши мумкин.

3. Мазкур Низомда қуйидаги манфаатлар тўқнашувлари юзага келиш ҳолатлари кўриб чиқилади:

  • мажоритар акциядорлар (йирик акциялар пакетларига эга акциядорлар) ва миноритар акциядорлар (кичик миқдорли акцияларга эга акциядорлар) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
  • Жамият бошқарув органлари ва унинг акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
  • Жамиятнинг бошқарув органлари ва жамоат назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
  • Жамият ва Жамиятнинг мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш жараѐнида юзага келган манфаатлар тўқнашувлари.

II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ

4. Низом таъсири Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига ҳамда унинг эгаллаб турган лавозим даражаларидан қатъий назар барча ходимларига жорий қилинади.

5. Мазкур Низомга риоя қилиш тўғрисидаги талаблар Жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қилаѐтган жисмоний шахсларга тааллуқли вазифалар улар билан тузилган шартномаларда, уларнинг ички ҳужжатларида тасдиқланган ҳолатларда ѐхуд бевосита қонунга мувофиқ татбиқ қилинади.

III. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ

6. Жамиятда манфаатлар тўқнашувларини бошқариш қуйида қайд этилган асосий тартиб-қоидаларга асосланади:

  • ҳақиқий ва потенциал манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбурийлиги;
  • ҳар бир манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланганда Жамият учун обрў-эътиборга путур етказиш хавфларини алоҳида кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳамда уларни ҳал қилиш;
  • манфаатлар тўқнашуви ва унинг ҳал қилиниши тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниш жараѐнининг қатъий махфийлиги;
  • манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ҳамда унинг ходимлари манфаатлари мувозанати (баланси)га риоя қилиш;
  •  ходим томонидан ўз вақтида ошкор қилинган ва Жамият томонидан ҳал қилинган (бартараф қилинган) манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш туфайли шахсни таъқиб қилинишдан ҳимоялаш.

IV. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ)

7. Жамиятнинг мажоритар ва миноритар акциядорлари ўртасидаги, Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:

  • қонунлар, меъѐрий (норматив) ҳужжатлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя қилмаслик;
  • миноритар акциядорларнинг Жамият фаолиятига ва Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларга жиддий таъсир кўрсата олмасликлари;
  • аффилланган шахслар билан тааллуқли битимлар тузиш учун белгиланган тартибга риоя қилинмасдан йирик битимлар ва шартномалар тузиш;
  • Жамиятнинг бошқарув органлари томонидан Жамиятнинг молиявий аҳволи ѐмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилиниши;
  • амалдаги қонунлар талабларига мувофиқ ахборот ошкор қилинмаганлиги ѐхуд Жамиятнинг бошқарув органлари таркибига кирувчи шахслар томонидан бошқа ташкилотлардаги бошқарув органларида эгаллаб турган лавозимлари тўғрисида, бошқа Жамиятлар ҳиссалари (акциялари)га эгалиги тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим қилинмаганлиги.

8. Жамиятнинг бошқарув органлари ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасида манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:

  • қонунлар, Жамиятнинг таъсис ва ички ҳужжатларига риоя қилмаслик;
  • Мижоз манфаатларининг Жамият манфаатлари олдидаги устуворлик тамойили (принципи)га риоя қилмаслик;
  • амалий муносабатлар меъѐрлари ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик;
  • Мижозлар томонидан ҳам, Жамият томонидан ҳам шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги;
  • қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган ўз вазифаларини бажармаганлик.

9. Жамият ва мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:

  • қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талаблари бузилиши;
  • амалий муносабатлар меъѐрлари ва касбий ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик;
  • Жамият фаолияти билан боғлиқ ҳам шахсий, ҳам оила аъзолари томонидан тижорат фаолияти юритилиши;
  • Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган бошқа жамиятда молиявий манфаатлар мавжудлиги;
  • бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида раҳбар, мансабдор шахс сифатида ишлаш ѐки унинг бошқарув органларида иштирок қилиш;
  •  Жамият манфаатларига зарар етказилган ҳолда, шахсий манфаатларни кўзлаб бошқа ташкилотларга амалий имкониятларни тақдим қилиш.

V. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

10. Жамият Устави ва унинг ички ҳужжатлари билан манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш воситалари назарда тутилган.

Мазкур Низом билан манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш бўйича Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, Жамиятнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиш учун мажбурий чоралар белгиланади.

11. Ҳар қандай турдаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

  • қонунлар, меъѐрий (норматив) ҳужжатлар, Жамият Устави ва ички ҳужжатларига риоя қилиш;
  • манфаатлар тўқнашувлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этмаслик ва қарорлар қабул қилмаслик;
  • Жамиятнинг самарали бошқарувини таъминлаш;
  • Жамиятнинг ноқонуний фаолиятни амалга оширишга, шу жумладан жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (четга чиқариш) ва терроризмни маблағ билан таъминлашга жалб қилиниш имкониятини истисно қилиш;
  • маҳсулотларни ишлаб чиқаришда (ишлар бажаришда, хизматлар кўрсатишда) максимал имконият даражасида самарадорликни таъминлаш;
  • қонунларга мувофиқ йилнинг ҳар чорагида бошқарув органлари олдида ҳисобот бериш;
  • Жамият Устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички ва ташқи назоратни амалга ошириш;
  • қонунлар ва Жамият Устави билан белгиланган миқдорлардан юқори суммада йирик битимлар, алоҳида битимлар ѐки бир қатор ўзаро боғлиқ битимларни кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига тақдим қилиш;
  • йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузиш шартларини назорат органлари билан ўрганишни амалга ошириш;
  • зарур ҳолларда, қонунлар талабларига мувофиқ битимлар тузиш тўғрисидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан маъқулланганда, мулкнинг бозор қийматини белгилаш учун мустақил баҳолаш ташкилотини жалб қилиш;
  • аффилланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинишини таъминлаш;
  • қуйидагилар:

а) аффилланган шахслар;

б) Жамият акциядорлари ва уларнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тартиби ишлаб чиқилишини ва унга риоя қилинишини таъминлаш;

  • Жамиятнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда олдиндан маъқулланмасдан йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузмаслик;
  • Жамиятнинг Кузатув кенгаши рухсатисиз бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида лавозимларни эгалламаслик;
  • Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги қонунларга мувофиқ ва қўшимча маълумотларнинг Жамият Ахборот сиѐсати тўғрисидаги Низомига мувофиқ ошкор қилинишини амалга ошириш;
  • акциядорларга ва Мижозларга, бошқарув ва назорат органларига, бошқа манфаатдор шахсларга, шу жумладан реклама мақсадларида тақдим қилинадиган бухгалтерия ҳисоботлари ва бошқа эълон қилинадиган ахборотнинг шубҳасиз тўғрилигини таъминлаш;
  • Жамиятда мавжуд ахборотдан бундай ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан шахсий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда Жамият тўғрисидаги салбий ахборотнинг тўғрилигини ва холислигини ўз вақтида кўриб чиқиш. Ҳар бир салбий ѐки асоссиз ахборот пайдо бўлиш ҳолати бўйича ўз вақтида эътибор қаратиш;
  • Жамият томонидан ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда барқарор даромад олинишини таъминлаш;
  • Жамиятнинг ички назорат тизими камчиликларини аниқлашда иштирок қилиш;
  • Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари аъзоларига тўланадиган ҳақларнинг Жамиятнинг молиявий аҳволига, шунингдек Жамият фаолиятининг олдиндан режалаштирилган кўрсаткичларига асосан эришилган натижаларига мувофиқлигини таъминлаш;
  • касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш.

12. Жамият акциядорлари ўртасидаги, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органлари ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Жамият акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагилар амалга оширишлари шарт:

  • “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, меъѐрий (норматив) ҳужжатлар, Жамият Устави ва ички ҳужжатлари билан мустаҳкамланган мажоритар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқларига риоя қилиш;
  • акциядорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш масалаларида Жамиятнинг аниқ ва асосланган нуқтаи назари акциядорларга ўз вақтида етказилишини таъминлаш;
  • ҳисоблаб ѐзилган дивидендларни ўз вақтида тўлаш;
  • белгиланган тартибда акциядорларга низога сабаб бўлиши мумкин бўлган масалалар бўйича тўлиқ ахборот тақдим қилиш;
  • рақобатчи Жамиятдан акциялар (ҳиссалар) харид қилишда, шунингдек бундай шахсларнинг бошқарув органларида иштирок қилишда Жамият бошқарув органлари аъзолари манфаатдорлиги мавжуд бўлган битимларни аниқлаш;
  • қабул қилинаѐтган бошқарув қарорларининг объективлигини, холислиги ва мустақиллигини таъминлаш учун Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни номзод қилиб кўрсатишга интилиш.

13. Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагилар амалга оширишлари шарт:

  • белгиланган тартибда Жамият тўғрисидаги ахборот тақдим қилинишини таъминлаш;
  • махфий ва бошқа муҳим ахборотдан фойдаланиш тартибига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
  • маҳсулотлар (хизматлар)ни реализация қилиш ва Мижоздан шартномада ўзаро келишилган асосда белгиланган миқдорда ѐки тегишли маълумотлар тўлиқ ошкор қилинган тарифларга мувофиқ ҳақ ундириш;
  • ўз Мижозлари учун маҳсулотлар (хизматлар)ни юқори малакали, пухта ва ҳалол реализация қилиш, шунингдек Мижозлар топшириқларини жорий бозор шарт-шароитларидан келиб чиқиб молиявий самарадорлик нуқтаи назаридан имкон даражада энг яхши тарзда бажариш;
  • Мижоз шубҳасиз хато қилганда (шу жумладан, Мижоз томонидан имзоланган буюртманома, ариза ва бошқа ҳужжатда) ходимлар томонидан ушбу вазиятдан шахсий мақсадларда онгли равишда фойдаланишни истисно қилиш. Мижоз топшириқномасида бундай хато мавжуд бўлган тақдирда, Жамият ходими хато топшириқнома бажарилишининг олдини олиш бўйича оқилона чоралар кўриши ва бу тўғрисида Мижозни хабардор қилиши керак;
  • Мижозга берилган тавсиялар тегишли масала бўйича мавжуд ахборотнинг виждонан таҳлилига асосланишини таъминлаш;
  • Жамиятдаги қоғоз, магнитли ва бошқа турдаги ташувчиларда мавжуд хизматга тегишли ѐки тижорат сирини ўз ичига олган ахборот Жамиятнинг бошқарув органлари ѐки ваколатли мансабдор шахслари розилигисиз сотиш, бериш, нусха кўчириш, кўпайтириш, алмаштириш ва бошқа тарқатиш ва кўпайтириш предметига айланмаслиги учун Жамият фаолияти жараѐнида яратилган, ўзлаштирилган ва тўпланган ахборотни сақлаш тизимини такомиллаштириш.

14. Жамият ва мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришда юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида мансабдор шахслар ва ходимлар қуйидагилар амалга оширишлари шарт:

  • амалий муносабатлар меъѐрлари ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
  • белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
  • Жамият билан рақобатлашувчи ташкилот ҳиссаси (акциялари)ни харид қилиш мақсади тўғрисида юқори мансабдор шахсни ѐки Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларини хабардор қилиш;
  • низоли вазият юзага келишига шарт-шароит яратувчи ҳолатлар пайдо бўлганлиги тўғрисида юқори мансабдор шахсни ўз вақтида хабардор қилиш;
  • мансабдор шахс ѐки унинг оила аъзолари сезиларли молиявий манфаатга эга бўлган ва Жамият тижорат фаолияти юритаѐтган ѐки юритишни мўлжаллаган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсни ѐзма равишда хабардор қилиш;
  • Жамият ва мансабдор шахс ѐки унинг оила аъзолари сезиларли молиявий манфаатга эга бўлган ѐки аффилланган шахс бўлган ташкилотлар ўртасидаги муносабатларга бевосита таъсир кўрсатадиган ҳар қандай фаолиятдан сақланиш;
  • манфаатлари Жамият манфаатларига зид келиши мумкин бўлган бошқа ташкилотлар бошқарув органларида иштирок қилиш учун Жамият ижроия органи раҳбаридан олдиндан рухсат олиш;
  • бошқа ташкилотда ўриндошлик бўйича ишлаш мақсади тўғрисида юқори мансабдор шахсни олдиндан хабардор қилиш ва мўлжалланган иш Жамият манфаатларига зид келмаслигини тасдиқловчи ахборотни тақдим қилиш.

VI. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

15. Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини ҳал қилиш учун Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қонуний ва асосланган, Жамият манфаатларига жавоб берадиган ечимни топиш мақсадида судгача тадбирларни амалга оширадилар.

16. Мансабдор шахслар акциядорлар ва Мижозлар томонидан бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб номига ва таркибий бўлинмаларга келиб тушадиган хатлар, аризалар ва талабномалар (шу жумладан, оғзаки) ҳисоб (учѐт)га олиниши ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашлари шарт.

17. Манфаатлар тўқнашувларини ҳисобга олиш Жамиятнинг корпоратив котибига юкланади. Жамиятнинг корпоратив котиби корпоратив низога дастлабки баҳо беради, масала моҳияти бўйича керакли ҳужжатларни тайѐрлайди ва Жамиятнинг Кузатув кенгаши билан ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда уларни Жамиятнинг мазкур корпоратив низони кўриб чиқиш ваколатига эга органига топширади.

18. Жамиятнинг корпоратив котиби акциядорларнинг тез-тез учрайдиган масалалари ва талабларини таҳлил қилади, ушбу масалалар бўйича барча акциядорларга қўшимча ахборот тақдим қилиш зарурати тўғрисида қарор қабул қилади ѐки мазкур турдаги мурожаатларни юзага келтирувчи сабабларни бартараф қилиш мақсадида Жамиятнинг ижроия органи раҳбарига ички тартиблар ва кўрсатмаларни ўзгартириш, бошқа тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади.

19. Мижоздан ѐки бошқа манбалардан низоли вазият тўғрисида маълумот олган ходим юқори мансабдор шахсни бу тўғрисида зудлик билан хабардор қилиши шарт. Низони таркибий бўлинма даражасида ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, бўлинма раҳбари бир иш куни мобайнида бошқарув раисига ѐки унинг ўринбосарига низо, унинг юзага келиш сабаблари, кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотни тақдим қилиши шарт.

Бошқарув раиси ѐки унинг ўринбосари низони ҳал қилиш тартибини белгилайди, ваколатли шахсни тайинлайди. Зарур ҳолларда, манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун комиссия ташкил қилади.

20. Ваколатли шахс (комиссия) манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун барча чораларни кўради. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, бошқарув раиси масалани кўриб чиқиш учун бошқарувга киритади, Кузатув кенгаши раисига низо тўғрисидаги маълумотларни юборади.

21. Мазкур маълумотлар Кузатув кенгаши ҳузурида низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал қилиш учун ташкил қилинган қўмита (ишчи гуруҳ) томонидан кўриб чиқилади.

22. Ўз ривожланишининг бирор-бир босқичида Жамият бошқарув раиси ѐки унинг ўринбосарига ва директорларга дахл қилган ѐки дахл қилиш эҳтимолига эга низо тўғрисидаги маълумотлар уч иш куни мобайнида Кузатув кенгашига низони ҳал қилиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда қўмита (ишчи гуруҳ) томонидан келгуси кўриб чиқилиш ва мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилиниши учун топширилади.

23. Низони кўриб чиқиш натижасида Жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш ѐки амалдаги ички ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келган тақдирда, Кузатув кенгаши ѐки ижроия органи тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш ѐки амалдаги ҳужжатларга тааллуқли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

24. Жамиятнинг бошқарув органлари Жамиятда юзага келадиган ҳар қандай турдаги манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

  • юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини максимал тарзда тез аниқлаш, уларнинг сабабларини белгилаш;
  • Жамият бошқарув органлари ваколати ва жавобгарлигини аниқ фарқлаш;
  • Жамиятнинг ваколатли шахсини белгилаш ѐки зарур ҳолларда, низони ҳал қилиш бўйича комиссия тузиш;
  • максимал қисқа муддатларда Жамиятнинг низо моҳияти бўйича нуқтаи назарини аниқлаш, тааллуқли қарор қабул қилиш ва уни низонинг иккинчи Томони эътиборига етказиш;
  • низонинг иккинчи Томонига Жамиятнинг низо моҳияти бўйича нуқтаи назарини тўлиқ ва батафсил жавоб юбориш, шунингдек низо иштирокчиси илтимоси ѐки талаби қондирилишини рад қилиш тўғрисидаги хабарномани қонунлар, Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган меъѐрий (норматив) ҳужжатлар, Устав ва ички тартиб ҳужжатлари асосида исботлаш;
  • низони ҳал қилишда қатнашган ваколатли шахснинг ушбу низо унинг манфаатларига ѐки унинг оила аъзолари манфаатларига дахл қилаѐтганлиги ѐки дахл қилиши мумкинлиги тўғрисида зудлик билан хабар беришини таъминлаш;
  • низо манфаатларига дахл қилаѐтган ѐки дахл қилиши мумкин бўлган шахсларнинг ушбу низони ҳал қилишда ва у бўйича қарор қабул қилишда қатнашмаслигини таъминлаш.

25. Акциядорлар ўртасидаги, Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун:

  • Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси Жамият акциядорлари ўртасида юзага келган низони ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкин;
  • Жамиятнинг ваколатли шахси ѐхуд ваколатли органи акциядорлар ўртасидаги музокараларда қатнашиши, акциядорларга уларнинг ихтиѐрида мавжуд бўлган ва низога тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилиши, қонунлар меъѐрлари, Жамият Устави ва ички ҳужжатларини тушунтириши мумкин;
  • Жамиятнинг ваколатли шахслари ѐки ваколатли органлари акциядорларга маслаҳатлар ва тавсиялар беради, акциядорлар томонидан имзоланиш учун низони ҳал қилиш тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайѐрлайди, Жамият номидан ўз ваколатлари доирасида акциядорлар олдида низони ҳал қилишга кўмаклашадиган даражада мажбуриятлар қабул қилади;
  • Жамиятнинг бошқарув органлари ўз ваколатларига мувофиқ корпоратив низони ҳал қилиш бўйича қарорлар бажарилишини ташкил қилиши ва Жамият номидан низо иштирокчиси томонидан имзоланган келишувлар ижросига кўмаклашиши керак. Низо Томони ва Жамият ўртасида уларнинг мажбуриятлари моҳияти бўйича низо бўлмаган, бироқ уларнинг бажарилиш тартиби, усули, муддатлари ва бошқа шартлар юзасидан келишмовчиликлар юзага келган ҳолатларда, Жамият низо иштирокчисига юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилишни таклиф этиши ва Жамият акциядор талабларини қондиришга тайѐр шартларни баѐн қилиши мумкин;
  • агар Жамиятнинг акциядор талабларини қондиришга розилиги ушбу Томоннинг қонунлар, Жамият Устави ѐки бошқа ички ҳужжатлари билан назарда тутилган бирор-бир ҳаракатларни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлса, Жамият жавобида бундай шартлар тўлиқ тарзда кўрсатиб ўтилади, шунингдек уларнинг бажарилиши учун керакли ахборот (масалан, акциядор томонидан расмий талаб қилинган ҳужжатлар нусхаларини ѐки Жамиятнинг банк реквизитларини тайѐрлаш учун тўлов миқдори ва ҳ.к.) маълум қилинади.

26. Мазкур чоралар рўйхати мукаммал ҳисобланмайди. Ҳар бир муайян ҳолатда манфаатлар тўқнашуви юзага келиш соҳасига қараб, низони ҳал қилишнинг бошқа шакллари қўлланилиши мумкин.

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

27. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан тасдиқланади.

28. Агар мазкур Низомнинг айрим меъѐрлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва/ѐки Жамият Уставига зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар билан тартибга солинадиган масалалар бўйича мазкур Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари меъѐрларига ва/ѐки Жамият Уставига амал қилиниши керак.

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech