Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Eski Juva Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech

Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом (28.06.2016)

  «ТАСДИҚЛАНГАН»
«Эски жува деҳқон бозори» АЖ
Акциядорлар умумий йиғилишининг
2016 йил “28” июндаги қарори билан

 

«ЭСКИ ЖУВА ДЕҲҚОН БОЗОРИ» АЖ

ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ ТАРТИБИ

III. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

V. АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур “Эски-жува деҳқон бозори” АЖ Дивиденд сиѐсати тўғрисидаги Низом (қуйида матн бўйича – “Низом”) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, “Эски-жува деҳқон бозори” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баѐнномаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мазкур Низомда “Эски-жува деҳқон бозори” АЖ дивиденд сиѐсатини акс эттирувчи ва ѐритиб берувчи умумий масалалар келтирилган.

2. Жамиятнинг дивиденд сиѐсати акциядорлар фаровонлигини оширишга ва Жамият капитализацияси ўсишини таъминлашга қаратилган. Мазкур Низомнинг асосий мақсади акциядорларни ва манфаатдор шахсларни Жамиятнинг дивиденд сиѐсатига тегишли маълумотлардан хабардор қилиш.

Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ѐндашувини белгилайди.

Жамият акциядорларига дивидендлар тўлови билан боғлиқ бирор-бир масала Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни меъѐрлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъѐрий (норматив) ҳуқуқий ҳужжатлари, Жамият Устави ва мазкур Низом билан ҳал қилинмаган ҳолатда, ушбу масала акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш заруратига асосланган ҳолда ҳал қилиниши керак.

3. Мазкур дивиденд сиѐсати 2016-2020 йиллар даври учун ишлаб чиқилган.

Жамият ушбу даврда дивидендлар тўловига, олинган соф фойдадан келиб чиқган ҳолда, соф фойданинг 95% нинг кўп бўлмаган миқдорини ажратилишини мақсад қилган. Қолган 5 % нинг кам бўлмаган миқдорини захира фондини тўлдириш учун йўналтиради.

4. Жамият капиталлаштириш ўсишини акциядорларнинг Жамият акцияларидан даромадлар олиш бўйича қонуний мулкий манфаатларини қондиришнинг асосий усули сифатида баҳолайди. Жамиятнинг дивиденд сиѐсати акцияларнинг бозор қийматини ошириш мақсадида Жамият томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва капиталга айлантириладиган қисмлари ўртасидаги нисбатларни оптималлашдан иборат.

5. Жамиятнинг дивиденд сиѐсати қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:

  • шаффофлик тамойили – дивиденд сиѐсатини амалга оширишда иштирок қилаѐтган Томонларнинг вазифалари ва жавобгарликлари, шу жумладан дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборот белгиланиши ва ошкор қилинишини назарда тутади;
  • ўз вақтида тамойили – дивиденд тўловларини амалга оширишда вақтинчалик чегаралар белгиланишини назарда тутади;
  • асосланганлик тамойили – дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарор Жамият томонидан ижобий молиявий натижаларга эришилган тақдирдагина, Жамиятнинг ҳақиқий молиявий аҳволига асосланиб ривожланиш режалари ва унинг инвестиция дастурлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши мумкинлигини назарда тутади;
  • адолатлилик тамойили – акциядорлар дивидендлар тўлови, миқдори ва тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан ахборот олишда тенг ҳуқуқлар таъминланишини назарда тутади;
  • изчиллик тамойили – дивиденд сиѐсати тадбирлари ва тамойилларининг қатъий ижро қилинишини назарда тутади;
  • ривожланиш тамойили – Жамиятнинг стратегик мақсадлари ўзгариши туфайли дивиденд сиѐсати қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва корпоратив бошқарув тадбирларини яхшилаш доирасида дивиденд сиѐсати доимий такомиллаштирилишини назарда тутади;
  • барқарорлик тамойили – Жамиятнинг дивидендлар тўлови барқарор даражасини таъминлашга интилишини назарда тутади.

6. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарорлар қабул қилиш (эълон қилиш) Жамият ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендлар тўлови ѐки тўланмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

7. Эълон қилинган дивидендлар тўлови Жамият вазифаси ҳисобланади.

Дивидендлар тўлови билан боғлиқ сарф-харажатлар (шу жумладан, солиқлар чегирмалари ва ушлаб қолишлар, дивидендлар ўтказмалари сарф-харажатлари, почта чиқимлари) бошқарув органлари қарори бўйича дивидендлар олаѐтган акциядорга юкланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ, Жамият ушбу мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун акциядорлар олдида жавобгар бўлади.

8. Дивидендлар қуйидаги акциялар бўйича ҳисоблаб ѐзилмайди ва тўланмайди:

  • жойлаштирилмаган акциялар;
  • Жамиятнинг ўзи томонидан эгалик қилинган ва/ѐки сотиб олинган акциялар;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

9. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддаси биринчи қисми билан назарда тутилган ҳолатларда Жамият акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

II. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ ТАРТИБИ

10. Жамият молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижалари бўйича ва (ѐки) молия йили натижалари бўйича мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган акциялардан ташқари, акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш (эълон қилиш) ҳуқуқига эга.

Молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижалари бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор (эълон) тааллуқли давр якунлангандан сўнг уч ой мобайнида қабул қилиниши мумкин.

Дивидендлар Жамият ихтиѐрида қоладиган соф фойдасидан ва (ѐки) олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиѐзли акциялар бўйича дивидендлар Жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин. Бунда дивидендлар ўз вақтида тўланиши ва Жамият оборотидан дивидендлар тўлови учун маблағлар олиниши туфайли Жамиятнинг молиявий аҳволи ѐмонлашишининг олдини олиш мақсадида Жамият томонидан Жамият фойдаси ҳисобидан пулсиз дебиторлик қарзлари бўйича захира фонди ташкил қилинади.

Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши ҳар бир тоифадаги акциялар бўйича дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисида қарор қабул қилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Акциядорлар умумий йиғилишига акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар беради. Дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан тавсия қилинган миқдордан юқори бўлиши мумкин эмас.

11. Акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисидаги қарори билан қуйидагилар белгиланиши керак:

  • дивидендлар тўлови (эълони) амалга ошириладиган акциялар тоифаси (тури);
  • муайян турдаги битта акцияга ҳисоб-китобида дивиденд миқдори;
  • дивидендлар тўлови муддати, тартиби ва даврийлиги.

Бунда Жамият қонунлар билан белгиланган ҳолатларда, шунингдек қонунлар билан белгиланган муддатларда оддий акциялар бўйича дивидендларни тўлиқ тўлаш имконияти бўлмаган тақдирда, дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.

12. Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинадиган акциялар бўйича дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги омиллардан келиб чиқиб белгиланади:

  • аудиторлик хулосаси билан шубҳасиз тўғрилиги тасдиқланган молия ҳисоботи маълумотларига асосан соф фойда миқдори;
  • Жамиятнинг келгуси даврлар учун молия-хўжалик режалари;
  • Жамиятнинг тааллуқли давр якуни учун оборот маблағлари тузилиши;
  • Жамиятнинг тааллуқли давр якуни учун қарз юкламалари.

13. Кузатув кенгаши таклиф қилинадиган дивидендлар миқдорини белгилашда Жамиятнинг келгуси даврлар учун молия-хўжалик режаларини, Жамият оборот маблағлари ва мажбуриятларининг жорий ва истиқболдаги ҳолатини ҳисобга олиши керак. Кузатув кенгаши томонидан Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинадиган дивидендлар тўлови Жамият томонидан қўшимча қарз маблағлари жалб қилинишига ѐки келгуси даврлар учун тасдиқланган молия-хўжалик режаси билан назарда тутилмаган бошқа сарф-харажатларга олиб келмаслиги керак.

III. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

14. Жамият дивидендларни пул маблағлари ѐки бошқа қонуний тўлов воситалари ѐхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўлайди. Эълон қилинган дивидендлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади ѐки акциядор – Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ѐзма талаби бўйича Жамият акциядор – норезидент томонидан тақдим қилинган банк счѐтига маблағларни ўтказиш орқали унга ҳисоблаб ѐзилган дивидендларни эркин конвертация қилинадиган валютага конвертация қилинишини амалга ошириши шарт.

15. Дивидендлар тўлов муддати Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, бироқ Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирилмаслиги керак.

16. Жамиятнинг қимматли қоғозлари эгалари ҳисоблаб ѐзилган дивидендларни Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда олиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, Жамият бундай (йўқлаб олинмаган) дивидендлар тўловини давом эттиради. Йўқлаб олинмаган дивидендлар тўлов даври Жамият томонидан эълон қилинган дивидендлар тўлови бўйича мажбуриятлар ижро муддати тугаган санадан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.

17. Жамият айби билан дивидендлар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган (олинмаган) ҳолатда, тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаларидан келиб чиқиб жарима (пеня) ҳисоблаб ѐзилади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисоблаб ѐзиладиган жарима (пеня) миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслиги керак.

18. Жамиятнинг ўз вазифалари қаторида акциядорлар билан ишларни ташкил қилиш ва юритиш мавжуд бўлган таркибий бўлинмаси Жамият бухгалтерияси билан биргаликда Жамият томонидан мазкур Низом билан назарда тутилган дивидендлар тўловини ташкил қилиш бўйича барча чора-тадбирларни тайѐрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказиш ишларини амалга оширади.

19. Ҳар қандай акциядор Жамиятга акциялар бўйича дивидендларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби, дивидендлар ҳисоблаб ѐзилиши ва дивидендлар суммасига солиқ солиш тартиби тўғрисида, тўлов шартлари тўғрисида ахборот тақдим қилиниши учун расмий талабнома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

20. Акциядорларга дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилган Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун ташкил қилинган Жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахслар акциялар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқига эга.

21. Акциялар улушли эгаликда бўлган ҳолатда, белгиланган тартибда дивидендлар акциядорлар ўртасида уларнинг ҳиссаларига мутаносиб (пропорционал) равишда тақсимланади.

22. Акциядор ўз акциялари учун ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция воситачиларини ва/ѐки Марказий қимматли қоғозлар депозитариясини ўз маълумотлари ўзгаришлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор томонидан ўз маълумотлари ўзгаришлари тўғрисида ахборот тақдим қилинмаган ҳолатларда, Жамият, Марказий қимматли қоғозлар депозитарияси ва/ѐки унинг акциялари учун ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция воситачиси акциядорга шу туфайли етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди.

23. Акциядор дивидендлар ўтказмалари учун ўз банк реквизитлари ѐки манзилини нотўғри кўрсатган, ѐхуд Жамиятга қайд этилган реквизитлар тўғрисида хабар бермаган, ѐхуд улар тўғрисида ўз вақтида хабар бермаган тақдирда, Жамият акциядорга шу туфайли етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди. Мазкур бандда қайд этилган сабаблар бўйича акциядорнинг айби билан нотўғри ўтказилган дивидендлар суммалари Жамиятга қайтарилгандан сўнг, уларнинг аниқлик киритилган реквизитлар бўйича акциядорга такрорий ўтказилиши уларнинг қайтарилиши ва такрорий ўтказмаси учун сарф-харажатлар чегирма қилинган ҳолда амалга оширилади.

24. Жамият акциядорларга уларга тегишли акциялар бўйича даромадларни тўлашда солиқ агенти ҳисобланади ва ҳисоблаб ѐзилган дивидендлар тўловини қимматли қоғозлар бўйича даромадлар олинганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланган солиқлар чегирма қилинган ҳолда амалга оширади. Солиқ солиш стандарт ставкалари татбиқ қилинмайдиган акциядор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланган тасдиқловчи ҳужжатларни Жамиятга (унинг томонидан жалб қилинган Тўлов агентига) тақдим қилади.

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

25. Жамият ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини амалга ошириши шарт.

26. Дивидендлар тўланишида акциядорлардан ҳеч бири тўлов муддатлари бўйича устуворликларга эга эмас.

Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисоблаб ѐзилган дивидендлар тўлови акциядорларнинг дивидендлар олиш учун тенг ҳуқуқларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Бунда Жамият белгиланган муддатларда миноритар акциядорларга дивидендлар тўлови таъминланмайдиган бўлса, йирик акциядорга дивидендлар тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

27. Жамиятнинг Ижроия органи Жамият акциядорларига дивидендларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўлови учун жавобгар бўлади. Ижроия орган ҳаракатлари устидан назорат Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан Жамиятнинг Тафтиш комиссияси билан биргаликда амалга оширилади.

28. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳисоблаб ѐзилган дивидендлар тўловини таъминлаш мақсадида ўз йиғилишларида дивидендлар тўлови жараѐни тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Жамиятнинг Ижроия органи айби билан дивидендлар тўлови тўлиқ ѐки ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Кузатув кенгаши айбдор шахсларнинг жавобгарлик чораларини белгилайди ва тааллуқли жарималар солади ѐхуд жарима солинишини талаб қилади.

29. Жамият томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, акциядорлар ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.

30. Жамиятга юкланган дивидендлардан солиқ суммаларини ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича солиқ агенти вазифаси бажарилмаганлиги ѐки тегишлича бажарилмаганлиги учун Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгар бўлади.

V. АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

31. Мазкур Низом, шунингдек унга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамият томонидан унинг Интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайтида Жамият бошқарув органининг тааллуқли қарор қабул қилинган йиғилиши баѐнномаси имзолангандан сўнг ўн кун мобайнида ошкор қилинади.

32. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилинганда, Жамият ахборотни қонунлар билан белгиланган муддатларда муҳим маълумотлар тўғрисидаги хабарлар шаклида ошкор қилади. Бунда Жамият томонидан электрон почта орқали акциядорларга уларга дивидендлар ҳисоблаб ѐзилганлиги тўғрисида билдириш хати юборилади.

33. Жамият томонидан дивидендлар тўлови бўйича ўз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳолати юзасидан Жамият тааллуқли ахборотни қонунлар билан белгиланган муддатларда муҳим маълумотлар тўғрисидаги хабарлар шаклида ошкор қилади.

VI. ЯКУНИЙ ХУЛОСАЛАР

34. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

35. Мазкур Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, Жамиятнинг ички аудит хизмати аъзолари, Жамиятнинг ижроия органи раҳбари таклифлари бўйича киритилади.

36. Агар мазкур Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва/ѐки Жамият Уставига зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар билан ҳал қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун меъѐрларига ва/ѐки Жамият Уставига амал қилиниши керак.

Фойдали ҳаволалар

gov uzb
press uzb
epigu-ru
deponet
csm-uz
gki-uz
openinfo.uz

 


Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

 

Copyright © 2014-2024 "Eskijuva Dehqon Bozori" АЖ.
Сайтдан олинган маълумотларни чоп этилганда веб-сайтга ҳавола қилиш мажбурий. Сайтни ишлаб чиқувчи: ayuda Ayuda Group.

Алоқалар

100002, Тошкент ш., Шайхантохур тумани, Бозор майдони, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Батафсил...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech