“Эски жува дехкон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш (12.08.2015)
Баёнидан кўчирма
2015 йил 12 август |
Тошкент шахри Соат 11-00 |
Шайхонтохур тумани
Бозор майдони, 28 уй
Жами чиқарилган акциялар, 2200000 дона,
жами жойлаштирилган акциялар 2200000 дона, 100%
Йигилиш раиси А.Акромов умумий йигилиш кун тартибига куйидаги масалалар киритилганлигини маълум килди:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган 64-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқларни кўриб чиқиш.
Йигилиш раиси А.Акромов кун тартибидаги масалаларни мухокама этиш учун овозга куйди.
Ушбу таклиф овозга куйилди ва йигилиш катнашчилари томонидан бир овоздан кабул килинди.
Кун тартибидаги масалани муҳокамаси тугагандан сўнг, мажлис мухокамасига киритилган масалага овоз бериш натижалари бўйича тайёрланган баённомани саноқ комиссия раиси Г.Ибрагимова ўқиб эшиттириб, қуйидаги натижалар қайд этилганлигини маълум қилди:
№ | Кун тартиби | «Ёклайман» | Қаршиман | «Бетарафман» | Овоз бермаганлар | Хақикий эмаслар | |||||
1 | Масала | 2097716 | 99,99% | 0 | 0 | 210 | 0,01% | 0 | 0 | 0 | 0 |
Кун тартибида муҳокама этилган масала юзасидан
Қарор қабул қилинди.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган йиғилиш бўйича 64-сонли баёнда ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ.Ибрагимовнинг 2015 йил 15 июлдаги 03/1-754-сонли топшириғида деҳқон бозорларида йўл қўйилаётган тартибсизликларни бартараф этиш, бозорларни асосий турдаги озиқ-овқат ва мева сабзавот маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига нархларни барқарор сақланишини таъминлаш ишларини самарали ташкил қилиш, қишлоқ-хўжалиги, гўшт маҳсулотларини келтирилишини тизимли ташкил этиш, бозорни 40 % савдо ўрнини ҳақиқий деҳқонлар ва фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларга ажратиб бериш бўйича жамият ижроия органи томонидан бажарилаётган вазифалар инобатга олинсин.
2. Бозорда фаолият юритаётган деҳқонлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркор ўртасида нарх-навони асоссиз ошириб юбормаслик мақсадида аҳолига сотиладиган айрим турдаги (14 тур) маҳсулотларнинг энг юқори чегараланган нархларига риоя этишлари бўйича уларга ижроия орган томонидан тушунтириш, тавсия этиш ҳамда қонун доирасида тадбиқ этиш вазифалари амалга оширилсин. Бунда, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда (мавсумийликка қараб) белгиланган ва тавсия этилаётган нархлар доимий равишда қайта кўриб чиқилишига эътибор берилсин.
3. Мазкур вазифаларни ҳар чорак якуни бўйича бажарилиши юзасидан ижроия орган ҳисоботи кузатув кенгашлари йиғилишида танқидий тинглаб борилишини таъминлансин.
4. Жамият директори А. Мирзаевга мазкур йиғилиш қарорларини бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Баённома имзоланган сана: “ 21 ” август 2015 йил