Навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнидан кўчирма (18.06.2015)
«Эски жува дехкон бозори» АЖ
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш
Баёнидан кўчирма
2015 йил 18 июн | Тошкент шахри соат 11-00 Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй |
Жами чиқарилган акциялар, 2200000 дона,
жами жойлаштирилган акциялар 2200000 дона, 100%
Йиғилишда қатнашганлар:
Р.А. Хакимов – Тошкент шахар Савдо департаменти бошлиғининг ўринбосари,
А. Акромов - Тошкент шахар Шайхонтохур туман Савдо департаменти бошлиғи,
Т.К. Камолов – «Тошбозорсавдо» уюшмаси инвестиция бўлими бошлиғи,
С.Н. Нематуллаев – «Эски жува дехкон бозори» АЖ директори
Йиғилиш раиси А. Акромов умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қилди:
1. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
2. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
3. Жамиятнинг уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
4. Жам иятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан
Қарор қабул қилинди.
1. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Жамиятда эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 100000000000 (юз миллиард) сўмлик, 100000000 (юз миллион) дона оддий эгасининг номи ёзилган акциялар этиб белгилансин.
3. Жамиятнинг уставига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин ва тасдиқлансин.
4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низоми янги таҳрирда тасдиқлансин.
5. Жамиятнинг ижроия органи ҳақидаги низоми янги таҳрирда тасдиқлансин.
6. Жамият директори С.Нематуллаевга мазкур йиғилиш қарорларини бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Мажлис раиси А. Акромов
Мажлис котиби Г. Ахмедова
Имзоланган сана: 26.06.2015 й.