Устав общества (07.07.2014)
См. также Изменения в уставе (18.06.2015 г.)
Данный документ доступен только на узбекском языке.
«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН» Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги «_____» «____________» 2014 й. |
«ТАСДИҚЛАНГАН» «Эски жува дехкон бозори» АЖ акциядорларининг 2014 йил 07 июлдаги қарори билан |
“ESKI JUVA DEHQON BOZORI”
aкsiyadorlik jamiyati-нинг
УСТАВИ
(янги тахрирда)
Тошкент ш.
1. Умумий қоидалар
1.1. “ESKI JUVA DEHQON BOZORI” aкsiyadorlik jamiyati (бундан буён "Жамият" деб номланади) хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустакил хўжалик юритувчи субъектдир.
1.2. Жамият, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни (янги тахрирда) ҳамда амалдаги қонунчилик ва қонун ости ҳужжатларига асосан фаолият кўрсатади.
1.3. Жамиятнинг тўлиқ фима номи:
Ўзбек тилида:
- лотин алифбосида: “ESKI JUVA DEHQON BOZORI” aкsiyadorlik jamiyati;
- кирилл алифбосида: “ESKI JUVA DEHQON BOZORI” акциядорлик жамияти.
Рус тилида:
- акционерное общество «ESKI JUVA DEHQON BOZORI»;
1.4. Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:
Ўзбек тилида:
- кирилл алифбосида: «E J D B» AЖ;
- лотин алифбосида: «E J D B» AJ
- рус тилида: АО “E J D B”;
1.5. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): индекс 100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бозор майдони, 28 уй.
1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили: info@eskijuva-bozori.uz.
2. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ РЎЙХАТИ.
2.1. Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акционерлари ва мехнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.
2.2. Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
- Қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотлари ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;
- Кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ –овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шаҳобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари) дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди – соттисини амалга ошириш;
- жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
- хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
- озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
- четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
- тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
- жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид килиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;
- савдо – харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
- умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
- жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
- пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сартарошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;
- ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
- ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
- тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
- томошалар, шоу ўйинлари, лотериялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;
- бинолар ва уйларни қуриш, эгаллаш, ташкил этиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа асосларда ижарага бериш, шунингдек улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо уйлари, ярмаркалар, киосклар, лотоклар, савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил этиш;
- қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юргизиш-тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, хизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;
- риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
- стационар ва кўчма авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳар-хил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналарининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;
- бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;
2.3. Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.
2.4. Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.
2.5 Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.
3. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун Жамият қуйидаги ҳуқуқларига эгадир:
белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта хисоб ракамларини очиш, банк кредитлари ва ссудаларини олиш, амалдаги конунчилик асосида хар кандай тулов шаклларини бериш ва акцептлаш, айирбошлаш (валюта алмаштириш) тартибига асосан ваколатли банклар оркали уз маблагларини айрибошлаш;
ўзининг ишлаб - чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда ижтимоий ривожлантириш жамғармаларини мустақил режалаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида мустақил равишда ўз қарамоғидан (балансидан) мол - мулк, карз, камомад, бошка зиёнларини чиқариш;
Жамият Уставида белгиланган масалаларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш - техник йўналишидаги маҳсулотлар, хом - ашё, материаллар, транспорт сотиб олиш;
хомийлик ва хайрия фаолиятни амалга ошириш;
конунчиликка мувофик, уз ходимлари учун кушимча иш таътиллари, кискартирилган иш куни, иш тартиби ва бошка ижтимоий имтиёзларни ташкил этиш;
3.2. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.
3.3. Жамиятнинг мансабдор шахслари ва хизматчилари Жамиятнинг тижорат сирини ошкор килганлик учун конун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
3.4. Жамиятнинг тижорат сири тоифасига киритилган ахборот билан Жамиятда ишлаш тартиби ва у билан ишлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик Жамият директори томонидан белгиланади.
4.ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ.
4.1.Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.
4.2.Жамият устав фондининг миқдори 2 200 000 000(икки миллиард икки юз миллион) сўмни ташкил этади ва номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 2200000 (икки миллион икки юз) дона оддий эгасининг номи ёзилган хужжатсиз акцияларга бўлинган, улардан 100% акциялар жойлаштирилган.
а) Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш
4.3. Жамиятнинг устав капитали акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
4.4. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.
4.5. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати 1000 сўм бўлган 30 000 000 дона эгасининг номи ёзилган оддий хужжатсиз акциялардан иборат.
4.6. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули (оммавий ва хусусий йўсинда), муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.
4.7. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш тартибини, яъни акциялар жойлаштирилишининг боришида фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилишининг тартиби ва шартлари, жойлаштириш амалга ошириладиган бозорларни (биржа ёки биржадан ташқари, ташкиллаштирилган ёки ташкиллаштирилмаган) белгилайди.
4.8. Жамият томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
4.9. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.
б) Жамиятнинг устав капиталини камайтириш
4.10. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
4.11. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори жамият устав капиталининг жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав капиталини камайтиришга ҳақли эмас.
4.12. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капитални камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
5. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ
5.1. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
5.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
5.4. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ёки молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
5.5. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
5.6. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган
ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
6. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ.
6.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.
6.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
6.3. Жамият устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади.
6.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 6.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% миқдорида ажратмалар ўтказади.
6.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.
7. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ
7.1. Жамият бошқарув органлари - Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи (Директор).
8. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ.
8.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
8.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
8.3.Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган холатда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди.
8.4. Жамият устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади. Бунда, жамият акциядорларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш тартибини ҳамда муддатларини белгиловчи қоидалари қўлланилмайди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш муддатларига тааллуқли қоидалар бундан мустасно.
8.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
- жамиятни қайта ташкил этиш;
- жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
- жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
- жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш;
- жамиятнинг устав капиталини камайтириш;
- ўз акцияларини олиш;
- жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
- жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
- жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
- жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;
- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
- жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
8.6. Жамият акциядорлари умумий йигилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши хал килиши учун берилиши мумкин эмас, куйидаги масалалар бундан мустасно:
- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) купайтириш билан боғлик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- Акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
- қимматли қоғозларнинг хосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг рахбарини сайлаш (тайинлаш), рахбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- жамиятнинг ижроия органига тўланадиган хак ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;
8.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.
8.8. Жамият акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.
9. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ.
9.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
9.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади.
9.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг
1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
- йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан амалдаги конунчилик талабларидан келиб чикган холда, битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
- Жамият акцияларининг жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;
9.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
9.5. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат бўлади.
9.6. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари амалдаги конунчилик ва «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом»да назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.
9.7. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
9.8. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
9.9. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
9.10. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар, уларни сайлаш тартиби ва фаолият юритиш тартиби акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тасдикланган «Кузатув кенгаши тугрисида»ги Низомда белгилаб қўйилади.
9.11. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.
9.12 Жамият директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
9.13. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
9.14. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
9.15. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони ушбу уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
9.16. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоя килиш» конунинг (янги тахрирда) 18-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
9.17. Жамият кузатув кенгаши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.
9.18. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
- мажлиснинг кун тартиби;
- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
- қабул қилинган қарорлар.
9.19. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
9.20. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
9.21. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.
9.22. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбат дан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.
9.23. Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.
10. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ.
10.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Директор томонидан амалга оширилади.
10.2. Жамият ижроия органи (Директор) жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
10.3. Жамият Директори акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашига ҳисобот беради.
10.4. Жамиятнинг Директори Кузатув кенгаши томонидан тайинланади ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Директор билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.
10.5. Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
10.6. Жамият Директорининг ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
10.7. Жамият Директори акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
10.7. Жамият Директори мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.
10.8. Жамиятнинг директорига тўланадиган ҳақ миқдори, хизматларига ҳақ тўлаш шартлари жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.
10.9. Жамиятнинг директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.
10.10. Жамият кузатув кенгаши жамият директори билан тузилган шартнома шартларини бузган тақдирда у билан тузилган шартномани тугатишга (бекор қилишга), ҳақли.
10.11. Жамият Директорининг ваколатларига қуйидагилар киради:
- мазкур устав ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилади;
- Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
- Жамият номидан ишончномасиз иш юритади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
- Жамият номидан битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;
- штатларни тасдиқлайди, Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
- Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;
- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
- Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди;
- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;
- акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади;
- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди;
- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилади.
10.12. Жамият Директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.
10.13. Жамият Директори қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.
11. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ.
11.1.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади. Жамият тафтиш комиссияси 3 (уч) кишидан иборат.
11.2.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
11.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси конунчиликда ва «Тафтиш комиссияси тугрисидаги» Низом билан белгиланади.
11.4. Жамият тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Тафтиш комиссияси тугрисидаги» Низомда белгиланади.
11.5. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.
11.6. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
11.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
11.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
- жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
11.9. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу банднинг 11.8. кисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
12. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
12.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.
12.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
12.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
“ESKI JUVA DEHQONBOZORI”
aкsiyadorlik jamiyati
директори А.З. Убайдуллаев