Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori»   Click to listen highlighted text! Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori» Powered By GSpeech

Устав ООО «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA» (01.07.2014 г.)

Данный документ доступен только на узбекском языке.

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

« ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг

 

1 июл 2014 йилдаги

 

қарори билан

Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани хокимияти Тадбиркорлик

субъектларини давлат руйхатидан

ўтказиш Инспекцияси томонидан

2014 йил “____” июлдаги

______________ реестр рақамибилан

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

 

«ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA»

mas’uliyati cheklangan jamiyati

USTAVI

 

 

Тошкент – 2014 йил

 

 

 


1. УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

1.1. «ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2014 йил 01 июлдаги йиғилиш қарорига асосан ташкил этилган «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA» масъулияти чекланган жамияти юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширади.

1.2. ЖАМИЯТ «ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» акциядорлик жамияти мулки ҳисобланади.

ЖАМИЯТ таъсисчиси: «ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» Очиқ акциядорлик жамияти Индекс: 100002, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй манзили бўйича жойлашган, Уз СКБ Нодирабегим филиали,  х/р: 20208000600109589001 –сонли ҳисоб рақамига эга, МФО 00402, ИНН 201837960, ОКОНХ 71270.

1.3. ЖАМИЯТ, ўз номи кўрсатилган ҳамда ўз белгиси (нишони) ифодаланган доиравий муҳр ва бурчак тамғасига эгадир.

1.4. ЖАМИЯТ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, мазкур Устав асосида таъсис этилади ва фаолият кўрсатади.

1.5. ЖАМИЯТ рўйҳатга олингандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади.

1.6. ЖАМИЯТ ўз номидан шартномалар тузиш, мажбуриятлар олиш, хўжалик ва бошқа судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳуқуклидир.

1.7. ЖАМИЯТ ўз мустақил балансига, фирма бланки ва товар белгиси ҳамда тимсолига эга. Банкларда ҳисоб ва валюта рақамига эга бўлади.

1.8. ЖАМИЯТ ўз мажбуриятига кўра, унга тегишли барча мол-мулк учун жавоб беради. ЖАМИЯТ ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради. Давлат ЖАМИЯТ мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. ЖАМИЯТ таъсисчисининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, таъсисчи эса, ЖАМИЯТ мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади.

1.9. ЖАМИЯТ Ўзбекистан Республикаси шунингдек, чет элларда филиаллари, шуьба ЖАМИЯТлари, вакотлатхоналар, тайёрлов пунктлари очиши мумкин. Уларнинг раҳбарлари ЖАМИЯТ берган ишончнома асосида ишлайдилар.

1.10. ЖАМИЯТ зарур бўлса, қарз олиши ва қарз бериши мумкин.

1.11. Мазкур Устав шартлари ЖАМИЯТнинг бутун фаолияти давомида юридик кучга эга бўлади. Башарти, ушбу Устав қоидаларидан бирортасини хақиқий эмас деб топилиши қолган қоидаларнинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди, хақиқий эмас деб топилган қоида ҳуқуқий жихатдан тўғри бўлган бошқа қоидага ўзгартирилади.

2. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ПОЧТА МАНЗИЛИ ВА ФАОЛИЯТ МУДДАТИ

2.1. ЖАМИЯТнинг номи:

  • «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA»  mas’uliyati cheklangan jamiyati;
  • Ўзбек тилида қисқартирилган номи - «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA» MChJ;
  • Рус тилида тўлиқ ном – общество с ограниченной ответственностью - «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA  BARAKA»;
  • Рус тилида қисқартирилган номи - ООО «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA», кейинчалик матнда “ЖАМИЯТ” деб юритилади.

2.2. “ЖАМИЯТ”нинг почта манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй  “Эски жува деҳқон бозори” АЖ ҳудудида.

2.3. ЖАМИЯТнинг фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган.

3. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

3.1. ЖАМИЯТнинг асосий мақсади – Аҳолига қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини узлуксиз арзон нархларда етказиб бериш ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сунъий равишда нархларини ошишини олдини олиш.

3.2. ЖАМИЯТ асосий мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • деҳқон бозорларида сотиладиган асосий қишлоқ-хўжалик, чорва ва паррандачилик маҳсулотларини аҳолига нақд пулга ва пластик карточкаларига тўлов терминаллари орқали сотишни ривожлантириш;
  • қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч, гўшт, парранда гўшти, тирик балиқ, ҳул мевалар, сабзавотлар, тухум, полиз ва дуккакли дон маҳсулотлари ҳамда бошқа барча зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини тайёрлаш, сотиш, сақлаш, транспортировка қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси вилоятларида тайёрлов пунктларини очиш ва уларда қишлок хўжалик маҳсулотларини амалдаги қонунчиликка асосан сотиб олиш;
  • чакана савдо фаолиятини амалга ошириш.

4.  ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ

4.1.  ЖАМИЯТ юридик шахс ҳисобланади.

4.2. Давлат ва унинг органлари ЖАМИЯТнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. ЖАМИЯТ ўз таъсисчисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, таъсисчининг айби билан ЖАМИЯТ ночор (банктрот) бўлиб қолганда, таъсисчи ЖАМИЯТнинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.

4.3. ЖАМИЯТ ўз номидан шартнома, битимлар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий хуқуқларга эга бўлишга хамда улар учун жавобгар бўлишга, судда даъвогар ва жавобгар бўлишга хақли.

4.4.  ЖАМИЯТ ўз иш режаларини мустақил шакллантиради, шу ҳисобида унинг нарҳини хамда маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш шартларини шартнома асосида белгилайди.

4.5. ЖАМИЯТ мулки қуйидагилардан ташкил топади:

  • Таъсисчининг пул ва моддий бадалларидан;
  • Товарларни, ишларни, хизматларни сотишдан шунингдек бошқа хўжалик фаолиятидан тушган даромадлардан.
  • Маҳаллий хокимиятлардан тушган тушумдан;
  • Корхона, ташкилот ва аҳолидан тушган хомийлик маблағлари;

4.6. ЖАМИЯТ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўз мулкига эгалик қилади, фойдаланади, тасарруф этади.

4.7. ЖАМИЯТ, мустақил балансга эга бўлиб, тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоб, ўз-ўзини маблағ, ўз-ўзини молиялаш асосида юритади.

4.8. ЖАМИЯТ беғараз грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, кредит ва қарзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

5.  ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ

5.1. Таъсисчи бадаллари ҳисобидан ЖАМИЯТ Устав фонди 4 563 226 (тўрт миллион беш юз олтмиш уч минг икки юз йигирма олти) сўм белгиланган.

5.2. Устав фондининг 30 фоизи ЖАМИЯТ рўйхатга олинишига қадар киритилади, қолган қисми рўйхатдан ўтган кундан бошлаб бир йил ичида киритилиши лозим.

5.3. Таъсисчи Устав фондидаги улушларини пул маблағлари ёки мол-мулк кўринишда киритади.

5.4. ЖАМИЯТ кўрган фойда ҳисобидан заҳира (15 фоиз) ва бошқа фондлар тузиши мумкин. Фондларни барпо қилиш, уларнинг ҳажмларини белгилаш ва ишлатиш тўғрисидаги қарор Таъсисчи томонидан қабул қилинади.

5.5. Таъсисчи қарорига биноан Устав фонди камайтирилиши мумкин. ЖАМИЯТ Уставига тегишли ўзгартириш киритишни рўйҳатга олиш вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган Устав фондининг минимал микдоридан кам бўлса, ЖАМИЯТ Устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

6.  ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ

6.1. Барча мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг, ЖАМИЯТ ихтиёрида қоладиган маблағлар ЖАМИЯТ даромадини ташкил этади.

6.2. ЖАМИЯТ қишлоқ-хўжалик маҳсулотларига 10 фоиздан ортиқ бўлмаган устама нархларни қўллаган ҳолда пластик карточкалари орқали ёки накд пулга ўз махсулот ва хизматларини сотади.

6.3. Жамият таъсисчининг айби билан банкрот бўлган тақдирда таъсисчи жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Таъсисчи жамият томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилиши оқибатида унинг зарар кўришини олдиндан била туриб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан жамиятнинг шундай ҳаракатларни амалга ошириши мақсадида фойдаланган ҳолдагина зарар таъсисчининг айби билан етказилган деб ҳисобланади. Жамиятнинг банкрот бўлишига таъсисчининг айби бўлмаган ҳолатларга таъсисчи жавобгар бўлмайди.


7.  ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

7.1. ЖАМИЯТнинг бошқарув органлари қуйидагилар:

  • Таъсисчи;
  • Директор.

7.2. ЖАМИЯТда Кузатув Кенгаши тузилмайди.

8. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8.1. ЖАМИЯТ таъсисчи ушбу Уставнинг бошқа моддаларида қайд этилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, яна қуйидагиларга ҳақли:

  • ЖАМИЯТ мулкининг эгаси ҳуқуқларини амалга ошириш, уларни бошқариш, ижроия органини ва тафтиш комиссиясини шакллантириш;
  • Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • ЖАМИЯТ фаолиятига, унинг мулки, фойдаси, зарарларига таълуқли маълумотларни биринчи талабидаёқ олиш, бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа хужжатлар билан танишиш, ЖАМИЯТнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш;
  • Молиявий режалар ва уларни ижро этилганлиги ҳақидаги ҳисоботларни хисоботларни тасдиқлаш;
  • ЖАМИЯТ фондлари миқдорининг ташкил бўлиш манбааларини ва фойдаланиш тартибини, уларнинг нимага мўлжалланишини белгилаш;
  • Таъсисчи ЖАМИЯТ махсулотларини олишда ва кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишда имтиёзга эга;
  • ЖАМИЯТни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
  • Таъсисчи ЖАМИЯТ фаолияти билан боғлиқ ва ҳар қандай масалаларни ҳал қилишга ҳақли.

8.2. ЖАМИЯТ таъсисчиси ушбу Уставда қайд этилган ўз мажбуриятлари билан бир қаторда:

  • Зарур бўлганда керакли малакаси бор ходимларни ЖАМИЯТда ишлаш учун жалб қилади;
  • ЖАМИЯТ фаолияти учун зарур бўлган хом-ашё, жиҳозлар, маҳсулотларни сақлаш учун хоналар, махсус кийимлар хамда ёрдамчи ашёлар билан таъминлаб беради;
  • ЖАМИЯТга фаолияти учун зарур бўлган техника, технологияга оид бўлган ва бошқа ахборотларни тақдим этади;
  • ЖАМИЯТ олдига қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам берувчи бошқа фаолиятларни амалга оширади.

9.  ДИРЕКТОР

  • ЖАМИЯТнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи Директор бўлиб, Директор ЖАМИЯТнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
  • ЖАМИЯТ Директори:
  • ишончномасиз ЖАМИЯТ номидан иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини  ифодалайди ва битимлар тузади;
  • ЖАМИЯТ номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларни очади;
  • ЖАМИЯТ ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
  • ЖАМИЯТнинг барча ходимларига мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
  • Таъсисчи қарорларининг тайёрлашни ва бажарилишини ташкиллаштиради ва уларни бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни такдим этади;
  • ЖАМИЯТнинг мол-мулкини, шу жумладан унинг пул маблағларини Таъсисчи қарорларида белгиланган доирада тасарруф этади;
  • хисоботларни такдим этишни ташкиллаштиради, шунингдек Таъсисчига ҳар куни товарлар сотилиши ва қолдиғи тўғрисида маълумотлар ҳамда ҳар 5 кунда товарайланмаси ва қолдиқлари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
  • Таъсисчи томонидан унга юкланган бошқа вазифаларни бажаради.
  • ЖАМИЯТ Таъсисчиси бўлган « ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» акциядорлик жамияти директори лавозимидаги шахс бир вақтнинг ўзида ЖАМИЯТ Директори ҳисобланади.

10. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ЭТИШ. ҲИСОБОТ ВА ТЕКШИРУВ

10.1. Таъсисчи ЖАМИЯТнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш пайтида, ЖАМИЯТ ҳужжатлари билан танишиб чиқишга ва унинг мулкий бойликларини текширишга ҳақли.

10.2. ЖАМИЯТнинг молиявий-хўжалик ва тижорат фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат солиқ идоралари ва бошқа ваколатли идоралар томонидан амалга оширилади.

10.3. ЖАМИЯТ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда савдони назорат касса машинаси орқали ҳамда тўлов терминали орқали амалга оширади ва кундалик нақд пул тушумларини банк кассаларига тўлиқ кирим қилади.

10.4. ЖАМИЯТ томонидан амалга оширилган кундалик нақд пул тушумлари бозорлардаги солиқ идоралари таянч пунктлари ходимлари томонидан назорат қилинади.

10.5. ЖАМИЯТнинг йиллик балансини таъсисчи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15-мартига қадар тасдиқлайди.

11.  НИЗОЛАPНИ ХАЛ ЭТИШ

11.1. Уставга кўра, келиб чиққан баpча низолаp ва келишмовчиликлаp Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро келишиш йўли билан ҳал этилади. Вужудга келган низолаp ва келишмовчиликлаpни музокаpа йўли билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, Хўжалик суди орқали ҳал этилади.

12.  ЖАМИЯТ ХОДИМЛАРИ

12.1. ЖАМИЯТ ходимларининг иш ва дам олиш тартиби, уларнинг ижтимоий таъминоти ҳамда ижтимоий суғуртаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрлари билан тартибга солинади.

12.2. ЖАМИЯТда меҳнат муносабатлари, шу ҳисобда ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш, иш ва дам олиш тартиби, иш ҳақи тўлови, кафолатлар ҳамда компенсация масалалари шахсий меҳнат шартномаси (битим) билан тартибга солинади.

13.  ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ УЧУН АСОСЛАР

13.1. Таъсисчининг қарорига кўра.

13.2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асосларга биноан ЖАМИЯТ тугатилиши мумкин.

14.  ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

14.1. ЖАМИЯТни кайта ташкил этиши ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг амадаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибида амалга оширилади.

14.2. Уставда ўз ифодасини топмаган масалалаp Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлаpи асосан таpтибга солинади.    

 

 

Жамият директори       А.З. Убайдуллаев 

Полезные ссылки

gov rus
press rus
epigu-ru
deponet
csm-ru
gki-ru
openinfo.ru

 


Внимание! Если Вы нашли ошибку в тексте, выделите её и нажмите Ctrl+Enter для уведомления администрации.

 

Copyright © 2014-2024 АО "Eskijuva Dehqon Bozori".
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.

Контакты


100002, Ташкент, Шайхантохурский р-н, пл. Базарная, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Подробнее...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech