Устав ООО «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA» (2016 г.)
Данный документ доступен только на узбекском языке.
“ТАСДИҚЛАНГАН” |
«ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA»
mas’uliyati cheklangan jamiyati
USTAVI
(янги таҳрирда)
Тошкент – 2016 йил
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Маъсулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда “Жамият” деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон республикасининг “Маъсулияти чекланган ҳамда қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун хужжатлари, шунингдек Жамият таъсисчиси «ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 02 декабрдаги йиғилиш баёни асосида ишлаб чиқилган.
1.2. ЖАМИЯТ таъсисчиси: «ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» акциядорлик жамияти.
Индекс: 100002, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони, 28 уй манзили бўйича жойлашган, Уз СКБ Нодирабегим филиали, х/р: 20208000600109589001 –сонли ҳисоб рақамига эга, МФО 00402, ИНН 201837960, ОКОНХ 71270.
1.3. ЖАМИЯТ, ўз номи кўрсатилган ҳамда ўз белгиси (нишони) ифодаланган доиравий муҳр ва бурчак тамғасига эгадир.
1.4. ЖАМИЯТ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, мазкур Устав асосида таъсис этилади ва фаолият кўрсатади.
1.5. ЖАМИЯТ рўйҳатга олингандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади.
1.6. ЖАМИЯТ ўз номидан шартномалар тузиш, мажбуриятлар олиш, хўжалик ва бошқа судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳуқуклидир.
1.7. ЖАМИЯТ ўз мустақил балансига, фирма бланки ва товар белгиси ҳамда тимсолига эга. Банкларда ҳисоб ва валюта рақамига эга бўлади.
1.8. ЖАМИЯТ ўз мажбуриятига кўра, унга тегишли барча мол-мулк учун жавоб беради. Давлат ЖАМИЯТ мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. ЖАМИЯТ таъсисчисининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, таъсисчи эса, ЖАМИЯТ мажбуриятлари юзасидан жавобгар эмас.
1.9. ЖАМИЯТ Ўзбекистан Республикасининг қонун хужжатлари талабларига мувофиқ вакотлатхоналар ва филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар тузишга ҳақли. Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишига ёки уларнинг Устав фондида бошқача тарзда иштирок этишга ва филиаллар тузишга ҳақлидир. Уларнинг раҳбарлари ЖАМИЯТ берган ишончнома асосида ишлайдилар.
1.10. ЖАМИЯТ зарур бўлса, қарз олиши ва қарз бериши мумкин.
1.11. Мазкур Устав шартлари ЖАМИЯТнинг бутун фаолияти давомида юридик кучга эга бўлади. Башарти, ушбу Устав қоидаларидан бирортасини хақиқий эмас деб топилиши қолган қоидаларнинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди, хақиқий эмас деб топилган қоида ҳуқуқий жихатдан тўғри бўлган бошқа қоидага ўзгартирилади.
2. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ПОЧТА МАНЗИЛИ ВА ФАОЛИЯТ МУДДАТИ
2.1. ЖАМИЯТнинг номи:
- «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA» mas’uliyati cheklangan jamiyati;
- Ўзбек тилида қисқартирилган номи - ««ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA» » MChJ;
- Рус тилида тўлиқ ном – общество с ограниченной ответственностью - «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA»;
- Рус тилида қисқартирилган номи - ООО «ELGA XIZMAT ESKI-JUVA BARAKA», кейинчалик матнда “ЖАМИЯТ” деб юритилади.
2.2. “ЖАМИЯТ”нинг почта манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони,28 уй , “Эски жува деҳқон бозори” АЖ ҳудудида.
2.3. ЖАМИЯТнинг фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган.
3. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
3.1. ЖАМИЯТнинг асосий мақсади – Аҳолига қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини узлуксиз арзон нархларда етказиб бериш ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сунъий равишда нархларини ошишини олдини олиш.
3.2. ЖАМИЯТ асосий мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
- деҳқон бозорларида сотиладиган асосий қишлоқ-хўжалик, чорва ва паррандачилик маҳсулотларини аҳолига нақд пулга ва пластик карточкаларига тўлов терминаллари орқали сотишни ривожлантириш;
- қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч, гўшт, парранда гўшти, тирик балиқ, ҳул мевалар, сабзавотлар, тухум, полиз ва дуккакли дон маҳсулотлари ҳамда бошқа барча зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини тайёрлаш, сотиш, сақлаш, транспортировка қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси вилоятларида тайёрлов пунктларини очиш ва уларда қишлок хўжалик маҳсулотларини амалдаги қонунчиликка асосан сотиб олиш;
- чакана савдо фаолиятини амалга ошириш.
4. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
4.1. ЖАМИЯТ юридик шахс ҳисобланади.
4.2. ЖАМИЯТ ўз номидан шартнома, битимлар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий хуқуқларга эга бўлишга хамда улар учун жавобгар бўлишга, судда даъвогар ва жавобгар бўлишга хақли.
4.3. ЖАМИЯТ ўз иш режаларини, шу ҳисобида махсулотнинг нарҳини хамда маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш шартларини шартнома асосида мустақил белгилайди.
4.4. ЖАМИЯТ мулки қуйидагилардан ташкил топади:
- Таъсисчининг пул ва моддий бадалларидан;
- Товарларни, ишларни, хизматларни сотишдан шунингдек бошқа хўжалик фаолиятидан тушган даромадлардан.
- Маҳаллий хокимиятлардан тушган тушумдан;
- корхона, ташкилот ва аҳолидан тушган хомийлик маблағларидан.
4.5. ЖАМИЯТ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўз мулкига эгалик қилади, фойдаланади, тасарруф этади.
4.6. ЖАМИЯТ, мустақил балансга эга бўлиб, тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоб, ўз-ўзини маблағ, ўз-ўзини молиялаш асосида юритади.
4.7. ЖАМИЯТ беғараз грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, кредит ва қарзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
5. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
5.1. ЖАМИЯТ Устав фонди 4 563 226 (тўрт миллион беш юз олтмиш уч минг икки юз йигирма олти) сўм белгиланган.
5.2. Таъсисчининг устав фондидаги улуши қуйидагича: «ESKI-JUVA DEHQON BOZORI» акциядорлик жамияти – 4 563 226 сўм, яъни 100 %.
5.3. Таъсисчи Устав фондидаги улушларини пул маблағлари ёки мол-мулк кўринишда киритади.
5.4. ЖАМИЯТ кўрган фойда ҳисобидан заҳира (15 фоиз) ва бошқа фондлар тузиши мумкин. Фондларни барпо қилиш, уларнинг ҳажмларини белгилаш ва ишлатиш тўғрисидаги қарор Таъсисчи томонидан қабул қилинади.
5.5. Таъсисчи қарорига биноан Устав фонди камайтирилиши мумкин. ЖАМИЯТ Уставига тегишли ўзгартириш киритишни рўйҳатга олиш вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган Устав фондининг минимал микдоридан кам бўлса, ЖАМИЯТ Устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
6. ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ
6.1. Барча мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг, ЖАМИЯТ ихтиёрида қоладиган маблағлар ЖАМИЯТ даромадини ташкил этади.
6.2. ЖАМИЯТ қишлоқ-хўжалик маҳсулотларига устама нархларни қўллаган ҳолда пластик карточкалари орқали ёки накд пулга ўз махсулот ва хизматларини сотади.
6.3. ЖАМИЯТнинг йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлашда Таъсисчи иштирок этади.
7. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
7.1. ЖАМИЯТнинг бошқарув органлари қуйидагилар:
- Директор.
7.2. ЖАМИЯТда Кузатув Кенгаши тузилмайди.
8. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1. ЖАМИЯТ таъсисчи ушбу Уставнинг бошқа моддаларида қайд этилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, яна қуйидагиларга ҳақли:
- Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- ЖАМИЯТ директорини тайинлаш;
- ЖАМИЯТни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш.
9. ДИРЕКТОР
- ЖАМИЯТнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи Директор бўлиб, Директор ЖАМИЯТнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
- ЖАМИЯТ Директори Таъсисчи буйруғи билан тайинланади.
- ЖАМИЯТ Директори:
- ишончномасиз ЖАМИЯТ номидан иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
- ЖАМИЯТ номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларни очади;
- ЖАМИЯТ ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
- ЖАМИЯТнинг барча ходимларига мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
- ЖАМИЯТнинг мол-мулкини, шу жумладан унинг пул маблағларини тасарруф этади;
- ЖАМИЯТ йил якунлари бўйича баланс ҳисоботини таъсисчига тақдим этади.
10. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ЭТИШ. ҲИСОБОТ ВА ТЕКШИРУВ
10.1. ЖАМИЯТнинг молиявий-хўжалик ва тижорат фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат солиқ идоралари ва бошқа ваколатли идоралар томонидан амалга оширилади.
10.2. ЖАМИЯТ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда савдони назорат касса машинаси орқали ҳамда тўлов терминали орқали амалга оширади ва кундалик нақд пул тушумларини банк кассаларига тўлиқ кирим қилади.
10.3. ЖАМИЯТ томонидан амалга оширилган кундалик нақд пул тушумлари бозорлардаги солиқ идоралари таянч пунктлари ходимлари томонидан назорат қилинади.
11. НИЗОЛАPНИ ХАЛ ЭТИШ
11.1. Уставга кўра, келиб чиққан баpча низолаp ва келишмовчиликлаp Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро келишиш йўли билан ҳал этилади. Вужудга келган низолаp ва келишмовчиликлаpни музокаpа йўли билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, Хўжалик суди орқали ҳал этилади.
12. ЖАМИЯТ ХОДИМЛАРИ
12.1. ЖАМИЯТ ходимларининг иш ва дам олиш тартиби, уларнинг ижтимоий таъминоти ҳамда ижтимоий суғуртаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрлари билан тартибга солинади.
12.2. ЖАМИЯТда меҳнат муносабатлари, шу ҳисобда ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш, иш ва дам олиш тартиби, иш ҳақи тўлови, кафолатлар ҳамда компенсация масалалари шахсий меҳнат шартномаси (битим) билан тартибга солинади.
13. ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ УЧУН АСОСЛАР
13.1. Таъсисчининг қарорига кўра.
13.2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асосларга биноан ЖАМИЯТ тугатилиши мумкин.
14. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
14.1. ЖАМИЯТни кайта ташкил этиши ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг амадаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибида амалга оширилади.
14.2. Уставда ўз ифодасини топмаган масалалаp Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлаpи асосан таpтибга солинади.
Директор К.Музаффаров