Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori»   Click to listen highlighted text! Welcome to АО «Eski Juva Dehqon Bozori» Powered By GSpeech

Положение об общем собрании акционеров (14.07.2014)

Данный документ доступен только на узбекском языке.

 

 

«Эски жува дехкон бозори» АЖ акциядорларининг 2014 йил

14 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

______________ А. Махамедов

 

«Эски жува дехкон бозори» акциядорлик жамиятининг

акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

 

Тошкент – 2014 й.

 

 

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий  қоидалар

2. Акциядорлар Умумий йиғилишининг  ваколатлари ва  қарорлари 

3. Умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқи, акциядорларни ва уларнинг  ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш

4. Акциядорларнинг йиллик Умумий  йиғилишини ўтказишга тайёргарлик

5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайергарлик кўриш

6. Умумий йиғилиш кворуми

7. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари

8. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби

9. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни

10. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш

11. 1-илова Жамият акциядорларининг ўтказиладиган умумий йиғилишининг ҚАЙД ҚИЛИШ РЎЙХАТининг шакли.

12. 2-илова Овоз бериш учун БЮЛЛЕТЕНнинг шакли

13. 3, 3а-иловалар ИШОНЧНОМАЛАРнинг шакли

14. 4-илова Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги БИЛДИРИШНОМАнинг шакли

15. 5-илова Акциядорлар  Умумий йиғилиши  кун тартибига доир  ТАКЛИФЛАРнинг шакли

16. 6-илова Жамият овоз берувчи  акцияларининг камида  5 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг ТАЛАБининг шакли

Умумий коидалар

1.1. Мазкур Низом «Эски жува дехкон бозори» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Кузатув  кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек  уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2.  Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6-майдаги  370-сон «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»  Қонун (бундан буён  матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият  Уставига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.

1.3. Жамият хар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг  йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

1.4. Акициядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин  олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув  кенгашини ва  тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар хал этилади. Жамиятнинг  йиллик хисоботи ва Қонунда  белгиланган бошка  хужжатлари  кўриб чиқилади.

Жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб   камида бир фоизига эгалик  қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг   молия йили  тугаганидан кейин ўттиз  кундан  кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар  киритишга хамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш  комиссиясига бу органнинг  миқдор таркибидан ошмайдиган  тарзда  кўрсатишга хақли.

1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий  йиғилишлари навбатдан ташқари  йиғилишлардир.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши жамият кузатув  кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси  асосида, Тафтиш комиссиясининг  ёзма  талаби, шунингдек  ёзма  талаб  тақдим  этилган санада жамият овоз берувчи  акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг  (акциядорларнинг)  ёзма талаби асосида  ўтказилади.

1.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг   умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик  вақтида  бериладиган  материалларнинг  (ахборотнинг)  рўйхати жамият кузатув кенгаши томонидан  белгиланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш  тўғрисида қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан  кам  ва  ўттиз кундан  кўп этиб белгиланиши мумкин.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва қарорлари

2.1. Акциядорлар  умумий йигилишининг ваколат доирасига куйидагилар киради:

  • Жамият Уставига узгартириш ва кушимчалар киритиш ёки  жамиятнинг янги  тахрирдаги  Уставини тасдиқлаш, жамият уставига жамиятнинг устав фондини акцияларнинг  номинал кийматини ошириш йули билан купайтириш билан  боглик узгартириш ва  кушимчалар киритиш бундан мустасно;
  • Жамиятни қайта  ташкил этиш;
  • Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш хамда оралиқ ва якуний  тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • Жамият  кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • Жамиятнинг устав фондини камайтириш;
  • Ўз акцияларини олиш;
  • Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  • Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини илгари тугатиш;
  • Жамият акциядорларнинг умумий йиғлиши тўғрисидаги, кузатув кенгаши , Бошқарув органи ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги уларнинг   фаолияти тартибини, хуқуқ ва  мажбуриятларини, шунингдек жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул  қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг йиллик хисоботини;
  • Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  • Жамият кузатув кенгашининг  ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан  жамиятни бошқаришга  доир қонун  хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув  кенгашининг  хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
  • Имтиёзли хуқуқни кулламаслик тугрисида Конунда ва мазкур Уставда назарда  тутилган карорни кабул килиш;
  • Акциядорлар умумий йигилишининг  регламентини тасдиклаш;
  • Акцияларни майдалаш  ва  йириклаштириш;
  • Конунда назарда тутилган  холларда жамият томонидан  битимлар тузиш тугрисида  карор кабул килиш;
  • Конун хужжатларига мувофик бошка масалаларни хал этиш.
  • Акциядорлар умумий  йигилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг бошкарув органи  хал килиши учун берилиши мумкин эмас.
  • Акциядорлар умумий йигилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши хал килиши учун берилиши мумкин эмас.

2.2. Акциядорларнинг умумий йигилишида овозна куйилган масалалар буйича  куйидагилар овоз  бериш хукукига эга булади:

  • Жамиятнинг оддий акциялари эгалари булган акциядорлар;
  • Конунда ва мазкур Уставда назарда тутилган  холларда жамиятнинг имтиёзли  акциялари эгалари булган акциядорлар.

2.3. Овозга куйилган масала буйича умумий йигилишининг карори, агар  конунда бошкача коида белгиланмаган булса, жамиятнинг овоз берувчи  акциялари эгалари  булган, йигилишда иштирок этаётган акциядорларнинг купчилик (оддий купчилик)  овози билан кабул килинади.

 2.4. Куйидаги масалалари буйича:

  • Жамият уставига узгартиришлар ва кушимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги  тахрирдаги уставини  тасдиклаш, жамият уставига жамиятнинг устав фондини  акцияларнинг номинал кийматини ошириш йули билан купайтириш билан боглик узгартириш  ва  кушимчалар  киритиш бундан мустасно;
  •  Жамиятни кайта ташкил этиш;
  •  Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш хамда оралик ва якуний  тугатиш  балансларини тасдиклаш;
  •  Эълон килинган акцияларнинг энг куп микдорини белгилаш;
  •  Жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг уз ваколат доирасига  кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун  хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг  хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
  •  Конунда назарда тутилган  холларда жамият томонидан битимлар тузиш тугрисида   карор акциядорлар умумий йигилиши томонидан акциядорларнинг умумий йигилишида  иштирок  этаётган  овоз берувчи акцияларнинг эгалари булган акциядорларнинг туртдан уч  кисмидан иборат (малакали купчилик)  овози билан кабул килинади. 

2.5. Акциядорларнинг умумий йигилиши  кун тартибига киритилмаган масалалар буйича карор кабул килишга, шунингдек кун  тартибига  узгартиришлар киритишга  хакли эмас.

2.6. Агар акциядор узрли сабабга  кура акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок  этмаган ёки бундай  карор кабул килинишига  карши овоз берган  булса, у акциядорларнинг  умумий  йигилиши томонидан кабул килинган карор устидан судга  шикоят килишга  хаклидир.

3. Умумий йигилишда катнашиш хукуки, акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини руйхатдан утказиш.

3.1. Акциядорлар умумий йигилишини утказиш  расман эълон килинган кунгача  уч иш кундан  шакллантирилган  жамият акциядорлари реестрида кайд этилган акциядорлар  акциядорларнинг  умумий йигилишида катнашиш хукукига эга булади.

3.2. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига узгартиришлар  факат реестр тузилган санада курсатиб утилган реестрга киритилмаган шахсларнинг  бузилган хукуклари тикланган ёки уни тузишда йул куйилган хато тузатилган такдирда конун  хужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

3.3. Акциядорларнинг умумий йигилишида жамият акциядорлари  реестрида кайд  этилган уларнинг  ваколатли вакиллари, Жамият аудитори, Жамият кузатув кенгаши ва  Бошкарув аъзолари, Жамият Тафтиш комиссияси  аъзолари хозир булиш хукукига эга буладилар (кузатув кенгаши ва жамият тафтиш  комиссиясини сайлаш буйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, хам таклиф этиш тавсия этилади). 

3.4. Умумий  йигилишда катнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли  вакиллари  йигилиш тугрисидаги хабарнома  курсатилган   жой ва вакт буйича  руйхатдан утишлари керак.

3.5. Умумий йигилишда  катнашиш учун келган  жисмоний шахслар булган  акциядорларни руйхатдан  утказиш паспорт  ёки акциядорларнинг шахсини тасдикловчи бошка   хужжат курсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдикланган  ишочнома курсатилгач амалга оширилади.

3.6. Юридик шахс рахбари жамият акциядори умумий йигилишидаги уз ваколатларини  лавозимга тайинлаш тугрисидаги хукукий хужжат хамда  шахсни тасдикловчи хужжат  асосида  амалга оширади.

3.7. Акциядор юридик шахснинг вакили акциядорлар умумий йигилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки  бунга таъсис хужжатлари билан вакил   килинган бошқа  шахснинг имзоси  чекилган, ушбу ташкилотнинг мухри  билан тасдикланган   унинг номига  берилган  ишочнома мавжуд булган такдирда  катнашиши мумкин.

3.8. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага  мувофик шакл буйича кайд  этиш  руйхати тузилади.

Кайд этиш руйхати рисола холатига  келтирилган, тартиб раками куйилган, ип ўтказиб  тикилган ва акциядорлик жамияти мухри билан тасдикланган булиши керак.

3.9. Умумий йигилишни утказишда  акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд  этиш руйхатига имзо чекадилар ва овоз бериш учун бюллетенларни (2-иловада  курсатилган  шакл буйича) оладилар.

3.10. Агар йиғилиш катнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини  ифодалашга ишочнома (3, 3ағиловалар) такдим этса, у холда  унга ифодалаётган  акциядор  (акциядорлар)  учун овоз беришга бюллетень берилади, руйхатдан утиш руйхатида эса у  ифодалаётган  акциядорнинг фамилияси  қаршисига  “________» та (сони) овоз берувчи  акциялар буйича “_____” да берилган  ишончнома буйича” деган ёзув  кайд этилади хамда  вакилнинг фамиялияси , исми, отасининг исми курсатилади.

3.11. Агар акция умумий мулк хукуки асосида бир нечта шахсга тегишли булса, бу   шахсларнинг барчаси  бир акциядор  деб эътироф  этилади  ва  акция билан  тасдикланган хукуклардан  узларининг умумий кили оркали  фойдаланади.

4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йигилишини утказишга тайергарлик куриш.

4.1. Акциядорлар йиллик умумий йигилишини утказишга тайёргарлик куришни  кузатув кенгаш амалга оширади. Кузатув кенгаш куйидагиларни белгилайди:

  •  умумий йигилиш утказиладиган сана, вакт ва жойни;
  •  умумий йигилишнинг кун тартибини;
  •  умумий йигилиш утказиш учун жамият акциядорларининг реестри  шакллантириладиган санани;
  •  умумий йигилиш утказилиши хакида акциядорларга ва хабар килиш  тартибини;
  •  умумий йигилишни утказишга тайёргарлик курилаётганда  акциядорларга такдим  этиладиган ахборот (материаллар) руйхатини;
  •  овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

4.2. Аник масала куйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан  “турли масалалар”, “Бошка масалалар”, “Узга масалалар” ва шу сингари  таърифларнинг)акциядорларнинг умумий йигилиши кун тартибига киритилишига йул куйилмайди.

4.3. Акциядорларнинг умумий йигилиши утказиладиган сана уни утказиш тугрисида карор кабул килинган кундан эътиборан ун кундан кам ва уттиз кундан куп этиб  белгиланиши мумкин эмас.

4.4. Акциядорларнинг умумий йигилишини утказиш тугрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йигилиши утказиладиган санадан камида етти кундан  кечиктирмай, лекин узоги билан уттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий  ахборот воситаларида эълон килинади, шунингдек акциядорларга  электрон почта оркали  юборилади.

4.5. Акциядорлар умумий йигилишини утказиш тугрисида акциядорларга хабар бериш  жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон килиш ва акциядорларга электрон поста оркали ёзма  билдиришнома (4 – иловада курсатилган шакл  буйича) юбориш йули билан амалга оширилади.

4.6. Акциядорлар умумий йигилиши утказилиши тугрисидаги  хабарда куйидагилар  булиши керак:

  • Жамиятнинг номи, жойлашган ери(поста манзили) ва электрон поста манзили;
  • Умумий йигилиш утказиладиган  сана, вакт ва жой;
  • Жамият  акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
  • Умумий йигилиш кун тартибига киритилган масалалар;
  • Умумий йигилишни утказишга тайёргарлик курилаётганда акциядорлрага такдим этилиши лозим булган ахборот (материалллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

4.7. Умумий йигилишни утказишга тайёргарлик куришда акциядорларга такдим этилиши керак булган маълумотлар (материаллар)га  жамиятнинг йиллик хисоботи,  жамиятнинг молиявий-хужалик  фаолиятини текшириш натижалари  буйича жамият  тафтиш комиссимяси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси. Жамият кузатув кенгаши ва  тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тугрисидаги маълумотлар, жамият Уставига киритиладиган узгартириш ва кушимчалар лойихаси ёки жамиятнинг янги тахрирдаги устави лойихаси.

Умумий йигилишни утказишга тайёргарлик куришда акциядорларга такдим этилиши  шарт булган кушимча маълумотлар (материаллар) руйхати кимматли когозлар  бозорини тартибга солиш буйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.8. Жамият акциядорлари умумий йигилиши кун тартибига доир таклифлар (5-иловада курсатилган шакл буйича)  жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи  акцияларига эгалик килувчи акециядорлар томонидан, жамият молиявий йили тамом  булгандан кейин уттиз кундан кечикмай юборилади. Курсатиб утилган акциядорлар,  шунингдек акциядорлар йиллик умумий йигилиш кун тартибига масалалар киритишга  хамда  жамиятнинг кузатув кенгашига ва жамият  тафтиш комиссиясига номзодлар курсатишга хаклидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортик булиши мумкин эмас.

4.9. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига  узлари курсатган номзодлар руйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши  утказилиши тугрисидаги хабар эълон килинган санадан эътиборан уч иш кунидан  кечиктирмай узгартиришлар киритишга хакли.

4.10. Акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига масала уни куйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи),  уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури курсатилган холда ёзма шаклда киритилади.

4.11. Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар курсатиш тугрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан узини узи номзод килиб курсатилган такдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори булса), шунингдек ногмзодни курсатаётган акциядорларнинг   исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури курсатилади.

4.12. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни мазкур  Низомнинг  4.8-бандида белгиланган муддат тамом булгандан кейин ун кундан кечиктирмай куриб  чикишга ва уларни акциядорлар умумий йигилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига  киритишни рад этиш тугрисида карор кабул килишга мажбурдир.

4.13. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига, худди шунингдек курсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув  кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов буйича овоз бериш учун номзодлар руйхатига  киритилиши керак, куйидаги холлар бундан мустасно:

  • Мазкур Низомнинг 4.8-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядо)  томонидан риоя этилмаган булса;
  • Акциядорлар (акциядор) жамиятнинг мазкур низомнинг 4.8-бандида назарда тутилган  микдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси булмаса;
  • Мазкур Низомнинг 4.10-бандида назарда тутилган маълумотлар тулик булмаса;
  • Таклифлар Конун талабларига мувофик булмаса.

4.14. Жамиятнинг  кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йигилишининг кун  тартибига ёки номзодни жамият кузатув  кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов буйича овоз бериш учун номзодлар руйхатига киритишни рад этиш тугрисидаги асослантирилган карори масалани киритган  ёки таклиф такдим этган акциядорларга (акциядорга) карор кабул  килинган кундан  эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

4.15. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар  умумий йигилиши кун  тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига  сайловлар буйича номзодлар руйхатига киритиш рад этилиши тугрисидаги карори устидан  судга шикоят килиш мумкин.

5. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини утказишга  тайергарлик куриш

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши жамият кузатув  кенгашининг карорига  кура  куйидагилар асосида утказилади:

  • Унинг уз ташаббуси асосида;
  • Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби асосида;
  • Ёзма  талаб такдим этилган санада жамият  овоз берувчи акцияларининг камида беш  фоизига эгалик килувчи  акциядорнинг  (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида (6-иловага мувофик).

5.2. Жамият Тафтиш  комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида  беш фоизига эгалик килувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига  кура акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий  йигилишини чакириш акциядорларнинг  навбатдан ташкари умумий йигилишини утказиш хакида ёзма талаб такдим этилган кундан  эътиборан уттиз кундан кечиктирмай  жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга  оширилади.

5.3. Акциядорларнинг навбатдан  ташкари умумий йигилишини утказиш тугрисидаги  талабда йигилиш кун тартибига керак булган масалалар уларни киритиш  сабаблари курсатилган холда  таърифланган булиши керак.

5.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз  берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик килувчи акциядорнинг  (акциядорларнинг) талабига кура чакириладиган акциядорларнинг навбатдан ташкари  умумий йигилиши кун тартибидаги  масалаларнинг таърифига узгартиришлар киритишга хакли  эмас.

5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини чакириш тугрисидаги  талаб акциядордан (акциядорлардан) чиккан такдирдан, бу талабда умумий йигилишни чакиришни талаб килаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури курсатилган булиши лозим.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташкари  умумий йигилишини  чакириш тугрисидаги  талаб акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини чакиришни талаб килган   шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.7. Жамият “Тафтиш комиссияси”  ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш  фоизига эгалик килувчи  акциядор (акциядорлар)нинг  акциядорларнинг  навбатдан ташкари  Умумий йигилишни чакириш тугрисида талаб такдим  этган санадан  эътиборан ун кун ичида  Жамият Кузатув  кенгаши акциядорларнинг  навбтадан ташкари умумий йигилишини   чакириш тугрисида ёки йигилишни  чакиришни  чакиришни рад этиш хакида карор кабул килиши керак.

5.8. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида  беш фоизига эгалик килувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кура  акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий  йигилишини чакиришни раж этиш тугрисидаги  карор куйидаги холларда кабул кинишини мумкин, агар:

  • Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини чакиришни талаб килаётган  акциядор (акциядорлар) талаб  берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг беш  фоизига эгалик  килмаса;
  • Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар  умумий йигилишининг ваколат доирасига кирмаса;
  • Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала конунчилик талабларига мувофик  булмаса.

5.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий  йигилишини чакириш тугрисидаги карори ёки йигилишни чакиришни рад этиш  хакидаги асослантирилган карори йигилиш чакиришни талаб килган шахсларга карор кабул  килинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий  йигилишини чакиришни рад этиш тугрисидаги карори устидан судга шикоят килиниши  мумкин.

5.11. Жамият кузатув  кенгаши мазкур Низомнинг 5.7-бандида муддат ичида  акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини чакириш тугрисида  карор кабул  килинган такдирда ёки уни  чакиришни рад этиш хакида карор кабул килган такдирда,  акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши уни чакиришни талаб килган  шахслар томонидан  чакирилиши мумкин.  Бундай холларда акциядорларнинг умумий  йигилишига тайёргарлик куриш ва уни утказиша билан боглик  харажатларнинг  урни акциядорлар умумий йигилишининг карорига кура жамиятнинг маблаглари хисобидан  копланиши мумкин.

5.12. Кузатув кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тухтатиш масаласи буйича  акциядорларнинг навбатдан ташкари   умумий  йигилишини чакириш учун куйидагилар асос  булади:

  • Кузатув кенгаш карори;
  • Жамият тафтиш комиссияси ёзма талаби;
  • Талаб куйилаётган санада жамиятнинг камида беш фоиз овоз берувчи акцияси эгаси  хисобланган акциядор (акциядорлар)нинг  ёзма талаби.

5.13. Куйидагилар курсатиб утилган масалалар буйича  акциядорларнинг навбатдан  ташкари умумий йигилишини  утказиш  тугрисидаги талабларнинг сабаби хисобланади:

  • Узбекистон Республикаси конунчилигига, Уставга, акциядорлар умумий йигилиши карорларига риогя килмаслик;
  • Жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий хукукларига зиён етказиш, шу  жумладан ишлаб чикариш молия-хужалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва  рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чикариш ва махсулотларни сотиш,  ишлар, хизматлар курсатиш хажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боглик зиён етказганлик;
  • Жамиятнинг иктисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг  пайдо булиш хавфи, давлат  бюджети, ходимларга иш хаки тулаш буйича бюджетдан ташкари жамгармалар олдидаги баркарор карздорлик.


5.14. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини утказиш тугрисидаги  талаб кузатув кенгашга конунчиликда ва мазкур Низомнинг 5-булимида белгиланган  тартибда берилади.

6. Умумий йигилиш кворуми

6.1. Агар акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этиш учун руйхатдан  утказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган  овоз берувчи акцияларининг жами  эллик фоизидан купрок овозига эга булган акциядорлар (уларнинрг вакиллари) руйхатдан утган булса, акциядорларнинг умумий йигилиши ваколати (кворумга  эга) булади.

6.2. Агар йигилиш бошланиши учун белгиланган вактдан сунг олтмиш минутдан ортик вакт давомида  кворум тупланмаса, акциядорларнинг янги умумий  йигилишини  утказиш санаси эълон килинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йигилишини утказишда  кун тартибини узгартиришга йул куйилмайди.

6.3. Агар акциядорларнинг утказилмай колган йигилиши урнига чакирилган такрорий  умумий йигилишида иштирок этиш учун руйхатдан утказиш тугалланган пайтда  жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами кирк фоизидан купрок  овозига эга булган акциядорлар (уларнинг вакиллари) руйхатдан утган булса,  акциядорларнинг такрорий умумий йигилиши ваколатли булади.

6.4. Акциядорларнинг такрорий  умумий йигилишини утказиш тугрисида хабар килиш  Конуннинг 62-моддасида назарда тутилган мудддатларда ва шаклда амалга оширилади.

6.5. Кворум булмаганлиги сабабали акциядорларнинг умумий йигилишини утказиш  санаси йигирма кундан кам муддатга  кучирилган такдирда, умумий йигилишда иштирок  этиш хукукига эга булган акциядорлар  утказилмай колган умумий йигилишда иштирок этиш  хукукига эга булган акциядорларнинг реестрига  мувофик  аникланади.

7. Умумий йигилишнинг ишчи органлари

7.1. Куйидагилар умумий  йигилиш ишчи органлари куйидагилар хисобланади:

  • Умумий  йигилиш Раиси;
  • Котиб;
  • Санок комиссияси.

7.2. Акциядорларнинг  умумий йигилишини жамият  кузатув кенгашининг раиси, у  узрли сабабларга кура булмаган такдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради (умумий йигилиш Раиси хисобланади).

7.3. Акциядорлар умумий йигилиши раиси йигилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун  у уз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур   булган  барча  ваколатларга эга булади.

7.4. Умумий йигилиш раиси йигилишнинг боришига рахбарлик килади, умумий  йигилиш ишчи органлари ишини мувофиклаштиради, масалаларни мухокама килиш  тартибини белгилайди, маърузачиларнинг  нутк сузлашлари вактини чегаралайди, йигилишни  олиб бориш  ва  овоз  бериш  давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб урнатилишини  назорат килади.

7.5. Умумий йигилиш раиси умумий йигилиш баёни ва карорина имзолайди.

7.6. Умумий йигилиш котибига куйидаги вазифалар киради:

  • Умумий йигилишнинг боришини баёнга кайд этиб боради;
  • Ёзма буюртманомалар буйича йигилиш кун тартиби масалаларини мухокама килишда  катнашиш истагини билдирувчилар руйхатини олиб боради;
  • Умумий йигилиш тамом булгандан сунг ун кундан кечиктирмай акциядорлар умумий  йигилиши баёнини икки нусхада тузади.

7.7. Овозларни  хисоблаб чикиш, акциядорлар умумий  йигилишида катнашиш учун  акциядорларни руйхатдан утказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун ва  акциядорлар умумий йигилишини утказиш учун бошка вазифаларни Санок комиссияси  томонидан амалга оширилади.

7.8. Санок комиссияси узига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустакил иш  курувчи йигилишнинг ишчи органи хисобланади ва жамият кузатув кенгаши томонидан  санок комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг  умумий йигилиши томонидан тасдикланади.

7.9. Жамият Санок комиссияси уз ишини конунчилик, жамият Устави ва  акциядорларнинг  умумий йигилиши карорлари билан тасдикланган акциядорларининг   умумий йигилиши хамда Санок комиссияси тугрисидаги  низомлар асосида амалга  оширади.

8. Умумий йигилишни олиб бориш тартиби

8.1. Акциядорлар умумий йигилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг хар бир  умумий йигилишида мазкур Низомга мувофик тасдикланади.

8.2. Кузатув кенгаш раиси умумий йигилишнинг раёсати (керак булганда) ва  таркибини сайлашни таклиф этади.

8.3. Умумий йигилишни олиб бориш тартиби йигилишнинг бошланиши ва тахминан  тамом булиши вактини, нутклар канча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун  тартиби масалалари буйича  маърузачиларнинг  фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон  килиш тартибини назарда тутади.

8.4. Йигилиш давомида пайдо булувчи жорий масалаларни раис мухокама килинаётган  масала буйича акциядорлар умумий йигилишида  бош принципдан: хар бир катнашчининг белгиланган вакт доирасида сузга чикиш хукукидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб   чикиб яккабошчилик билан  хал этилади.

8.5. Кун тартибидаги масалаларни мухокама килишда катнашиш истагини  билдирганлар умумий  йигилиш котибига мухокама килинадиган масалани курсатган холда  билдиришнома берадилар.

8.6. Кун тартибининг барча масалалари мухокама килингандан кейин  Раис  акциядорлар умумий йигилишини ёпик деб эълон килади.

9. Акциядорлар Умумий йигилиши баёни

9.1. Акциядорлар умумий йигилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий  йигилиши ёпилгандан кейин ун кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.  Хар иккала нусха хам умумий йигилишда раислик килувчи ва умумий йигилиш котиби  томонидан имзоланади.

Акциядорлар  умумий йигилишининг баённомасида:

  • акциядорларнинг умумий йигилиши утказилган сана, вакт ва жой;
  • Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик килувчи  акциядорлар эга булган  овозларнинг  умумий сони;
  • Умумий йигилишда иштирок этган акциядорлар эга булган  овозларнинг умумий сони;
  • Умумий йигилишнинг раиси ва котиби, йигилиш кун тартиби курсатилади.

9.2. Акциядорлар умумий  йигилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий коидалари, овозга куйилган масалалар хамда улар юзасидан  утказилган овоз бериш якунлари, йигилиш кабул килган карорлар курсатилиши лозим.

10. Акциядорлар  Умумий йигилиши карорларини бажариш

10.1. Акциядорлар  умумий йигилиши карорлари бажарилиши устидан назорат килишни, башарти йигилиш карорида узгача хол кайд этилмаган булса ва баёнда акс эттирилмаган  булса, жамият  кузатув кенгаши амалга оширади.

10.2. Акциядорлар умумий йигилишининг карорлари умумий йигилишда хозир  булган, шунингдек хозир булмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли кисми буйича бажарилиши мажбурийдир.

 

 

Акциядорларнинг умумий йигилиши
тугрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

ИШОНЧНОМА

Мен, __________________________ “Эски жува дехкон бозори” АЖнинг __________та оддий акцияларига эгалик килувчи менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорларнинг Умумий йигилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун ________________________________________га ишонч билдираман.

Акциядорнинг

манзили __________________________

Паспорт маълумотлари:

_________________________________

Вакилнинг

манзили__________________

Паспорт маълумотлари

_________________________

Ишончнома 20 ___йил _____________дан 20___йилгача  хакикийдир.

 Акциядорнинг имзоси_______________

 Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиклайман.
 Нотариус________________________________

 Нотариус имзоси__________________  Сана ________________
 М.У.


Акциядорларнинг умумий йигилиши
тугрисидаги Низомга
4-ИЛОВА

 

БИРДИРИШНОМА

“Эски жува дехкон бозори” акциядорлик жамияти акциядорлари  диккатига!

“Эски жува дехкон бозори” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг  20___йил № _______даги мажлиси карорига асосида акциядорларининг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари) умумий йигилиши  20___йил “___” “__________” куни соат _____да утказилиши хакида маълум килади.

  УМУМИЙ ЙИГИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ:
1.___________________________________________________________________
2.___________________________________________________________________

Жойлашган ери (почта манзили):      _____________________________________
Электрон почта манзили:     ____________________________________________
Умумий йигилиш утказиш жойи:      _____________________________________
Акциядорларни руйхатга олиш сана, вакти ва  жойи :        ___________________
Банк реквизитлари:
Акциядорларнинг Умумий йигилишида катнашиш учун акциядорлар  реестри  20 ___йил  “___” “__________холатига кура шакллантирилади.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари)  Умумий йигилишига шахсни тасдикловчи  хужжат ______________эса нотариал тартибда  тасдикланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик (навбатдаг ташкари) умумий йигилиши буйича тайерланган хужжатлар билан танишиш учун куйидаги манзил буйича мурожаат килишингиз мумкин:
___________________ Телефон: _________________

         Кузатув кенгаши.

Полезные ссылки

gov rus
press rus
epigu-ru
deponet
csm-ru
gki-ru
openinfo.ru

 


Внимание! Если Вы нашли ошибку в тексте, выделите её и нажмите Ctrl+Enter для уведомления администрации.

 

Copyright © 2014-2024 АО "Eskijuva Dehqon Bozori".
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна. Разработка сайта: ayuda Ayuda Group.

Контакты


100002, Ташкент, Шайхантохурский р-н, пл. Базарная, 28
тел.:  (+99871) 244-18-01
факс: (+99871) 244-35-92
e-mail: info(@)eskijuva-bozori.uz

Подробнее...

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech