- Документы общества
- Изменения и дополнения в Положении об общем собрании акционеров (28.06.2016)
Изменения и дополнения в Положении об общем собрании акционеров (28.06.2016)
|
“ТАСДИҚЛАНГАН” “Eski Juva dehqon bozori” АЖ акциядорларининг 2016 йил 28 июндаги навбатдаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ
|
«ESKI JUVA DEHQON BOZORI» aksiyadorlik jamiyatining
акциядорлари Умумий йиғилиши тўғрисидаги низомига
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
ЭСКИ ТАХРИРДА
|
ЯНГИ ТАХРИРДА
|
2.1.-банди 12-хатбоши:
- Жамиятнинг йиллик хисоботини тасдиқлаш;
|
2.1.-банди 12-хатбоши:
- Жамиятнинг йиллик хисоботини, йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан холда жамиятни ўрта ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
|
2.1.-банди 19, 20-хатбошилари қўшимча киритилсин |
- Жамиятнинг яккабошлик асосида ижроия органи (директор) билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ва бекор қилиш хақидаги масалаларни хал этиш;
- Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбир тўғрисидаги хисоботларни эшитиш;
|