«Эски жува деҳқон бозори” Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига.
Ҳурматли акциядорлар!
2020 йил 19 май куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши қарорига кўра 2019 йил йил якунлари бўйича олинган соф фойданинг 95 % дивидендларга йўналтирилди.
Хар бир дона акцияга ҳисобланган дивиденд миқдори 120 сўм 9409 тийинни ташкил этди.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонуни”нинг 51-моддасига биноан Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида амалга оширилади.
Дивидендларни тўлаш муддатининг бошланиши ва тугаши: 19.05.2020 йилдан – 20.07.2020 йилгача.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, “Эски жува деҳқон бозори” АЖ акциядорларига жамият маъмуриятига белгиланган муддат ичида қуйидаги маълумотларни тақдим этилишини сўраймиз.
Жисмоний шахсларга – паспорт оригинали, СТИР(ИНН) рақами бўйича хужжат нусхаси, банкда ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Юридик шахсларга – тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси(лицензия), банк реквизитлари.
Қўшимча маълумотлар учун жамият маъмуриятига мурожаат этишингиз мумкин:
Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони 28 уй.
Мурожаат учун телефонлар: + 71 244-35-92.
Жамиятнинг электрон почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамиятнинг расмий веб.сайти: www.eskijuva-bozori.uz